Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


Download 1.29 Mb.
bet3/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Жигар раки

ЖИГАР РАКИНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ
Жигарнинг бирламчи раки нисбатан кам учрайдиган касаллик бўлиб ҳисобланади ва барча хавфли ўсмаларининг ўртача 3-5%ини ташкил қилади.2019 йил якуни бўйича Самарқанд вилоятида 82 нафар бирламчи жигар раки аниқланган бўлиб 76 нафарини қишлоқ аҳолиси ва уларнинг 32 нафари аёллар ҳисобига тўғри келган.
Айрим давлатларда жигарнинг раки касалланиш структурасида асосий ўринни эгаллайди:Жанубий-шарқий Осиё давлатларида онкологик касалликларнинг 40%ини,Африка қитъасининг жанубий давлатлатларида 50%ни ташкил қилади.
ХАВФ ОМИЛЛАРИ
*70-90 % бирламчи жигар раки билан беморларда гепатит В - HBs-антиген аниқланади.Гепатит В вируси гепаднавируслар гуруҳига мансуб бўлиб HBs-антигени ҳужайра бўлиниши супрессиясини таъминлайдиган р53 антионкоген функциясига ингибирловчи таъсир кўрсатади.
*Гепатит С вируси ҳам гепатоцеллюляр рак (ГЦР) ривожланишида хавф омили бўлиб у ҳам р53 ўсма супрессорини инактивация қилади.
Шунинг учун гепатоцеллюляр рак (ГЦР) профилактикасида вирусли гепатит В ва С билан касалланишни камайтириш,уларга қарши вакцинация муҳим ўрин тутади.
*Жигар циррозига олиб келувчи узоқ муддатли алкоголь истеъмол қилиш ҳам хавф омили бўлиб ҳисобланади.Жигар циррозида ҳужайраларда атрофик дегенерация белгилари кузатилади ва гепатоцитларда ҳужайра атипияси ривожланиб боради.
**Жанубий-шарқий Осиё ва Африка қитъасининг жанубий давлатлатларида афлотоксин В ишлаб чиқарувчи Aspergellus flavus билан зарарланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли бирламчи жигар раки ривожланади.
I.Эпителиал ўсмалар.
А. Хавфсиз ўсмалар
1. Гепатоцеллюляр аде­нома.
2.Жигар ичи ўт йўллари аденомаси;
3. Жигар ичи ўт йўллари цистаденомаси.
Б. Хавфли ўсмалар
1. Гепатоцеллюляр рак.
2. Жигар ичи ўт йўллари раки –холангиокарцинома.
3.Ўт йўллари цистаденокарциномаси.
4.Аралаш гепатохолангиоцеллюляр рак.
5.Гепатобластома.
6.Такомиллашмаган рак.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling