Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


Кўрсатма бўлганда қуйидаги қўшимча текширишлар ўтказилади


Download 1.29 Mb.
bet7/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Жигар раки

Кўрсатма бўлганда қуйидаги қўшимча текширишлар ўтказилади:
* Эластометрия
* Склет суякларини сканирлаш;
* Лапароскопия
* ПЭТ/холин билан КТ;
* Гепатолог-вирусолог консультацияси;
*Ультратовушли текшириш скрининг этапида,тери орқали биопсияда ва даво эффектини мониторингида қўлланилади, камчилиги -кичик ўлчамдаги тугунларни аниқлашда сезгирлиги анча паст ҳисобланади.
*Касалликни қиёсий таққослаш,жараённинг тарқалганлик даражасини ва касалликнинг босқичини аниқлаш учун компьютер ва/ёки магнитно-резонансная томография ўтказилади. Ушбу объектив визуализация усуллари (мультифазали контрастли КТ, динамик контрастли МРТ ёки контрастли УЗКТ) ўсманинг васкуляризация профилини баҳолаш,ГЦР учун характерли бўлган васкуляризация белгиларини:артериал фазада кучайиши ва портал фазада сусайиши («ювилиб кетиши»)ини аниқлаш имконини беради.
Кўпинча ГЦР диагностикасида албатта вена ичига контраст модда юбориб РКТ ёки МРТ қўлланилади ва турли фазаларда ( артериал, веноз ва кечиктирилган) контраст моддани тавсия этилган тезликда юбориб (М:РКТда 2-4-8 мл/сек) ўсмани васкуляризация ҳолати баҳоланади.
*Жигарнинг ўзгармаган паренхимаси v.portae тизими орқали озиқланса, гепатоцеллюляр ўсмалар асосан жигар артерияси орқали қон билан таъминланади.Шунинг учун ушбу ўсмалар типик ҳолатда артериал фазада диффуз,гетероген «кучайиш» кузатилса (РКТда ҳам , худди шундай МРТда ҳам), веноз ва кечиктирилган фазаларда контраст моддани «ювилиб кетиши» кузатилади ва бу ГЦРнинг классик акс этиши ҳисобланади.
*Гепатоспецифик (гепатобилиар) МР-контраст моддалар (Примовист – гадоксет кислотасининг динатрийли тузи) жигар паренхимасини 2–этапли контрастли «кучайишини» таъминлайди: I этапда – артериал, веноз ва кечиктирилган фазаларда; II этапда – гадоксет кислотаси гепатоцитлар томонидан интенсив ютилади ва бу аста секин жигар паренхимаси контрастли акс этиши интенсивлигини кучайиб боришига ҳамда жигар тўқимаси ва ногепатоцеллюляр ҳосила ўртасида контрастлаш фарқи кучайишига олиб келади.
Бошқача айтганда жигардаги гепатоцитлар сақламайдиган ўчоқларда контраст тўпланмайди ва контрастланган жигар паренхимаси фонида аниқ кўринади.
Биопсия ГЦР ташхисини морфологик тасдиқлаш имконини беради. Тажрибали онкожарроҳ томонидан бажарилган пункцион биопсиянинг асорати (кўпинча қон кетиш) 1-2% дан ошмайди. Тўқима устуни олинадиган пункцион биопсиясиянинг (кор- биопсия) информативлиги ингичка игнали аспирацион биопсиядан кўра устунроқ ҳисобланади.
Мультифазали КТда цирротик жигарда ГЦР хос бўлган вазкуляризацияли ўсма аниқланганда ва ташхисни контрастли МРТ билан тасдиқланганда морфологик верификация мажбурий эмас.
Жигар ўсмасидан биопсия олиш қуйидаги ҳолларда шарт ҳисобланади:
1. Ўсма ўлчами кичик бўлганда (< 2 см) ва ГЦРга типик васкуляризацияда;
2. Ўсманинг ўлчами > 2 смдан катта бўлган нотипик вазкуляризацияда;
3. Контрастли динамик текширувларнинг трактовкасини АФП миқдорини нормада ёки бироз баланд бўлганда;
4. Цирротик ўзгармаган жигардаги ҳар қандай ўсмали ҳосила аниқланганда;
Тромбоцитопенияда (<50,000/мкл) манипуляциягача профилактик мақсадда тромбоцитар концентрат трансфузия қилинади.Биопсиянинг манфий натижаси – жигар хавфли ўсмасини инкор қилмайди ва беморни кузатувга қўйишни талаб этади: биопсия канали бўйлаб ўсмани прогрессияланиш хавфи (ўртача 17 ой давомида) 0 - 11%ни ташкил этади.
Цирротик жигардаги локал ўсмадан агарда декомпенсацияланган цирроз ва бошқа патология бўйича бирор бир даво режалаштирилмаётган бўлса, ёки жигар резекцияси режалаштрилаётган бўлса биопсия олиш шарт эмас.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling