397-модда. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш
тўғрисидаги қарор
Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги қарорда:
1) қачон ва қаерда чиқарилгани;
2) судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, Жиноят кодексининг унга нисбатан эълон қилинган айбга доир моддаси; (ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни таҳриридаги банд)
4) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги хулоса;
5) судланувчиларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор;
6) суд муҳокамасида давлат айбловчисининг, шунингдек, ҳимоячининг иштироки;
7) суд муҳокамаси ўтказиладиган жой ва вақт кўрсатилиши лозим.
1. Судья аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни узил-кесил ҳал қилиб бўлгандан кейин жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.Бу қарор процессуал ҳужжат сифатида айбланувчинингишини мазмунан ҳал қилишнинг асоси ҳисобланади ҳамда суд муҳокамасининг доирасини белгилайди.
2. Суднинг қарорида:
1) унинг қачон ва қаерда қабул қилинганлиги;
2) судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖКнинг қайси моддаси билан айбланганлиги;
4) жиноят ишини суд муҳокамасида барча асосларнинг мавжудлиги;
5) судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасиниқандай тури қўллангани;
6) суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиб, давлат айбловини қўллайдиган ва ҳимояни амалга оширадиганшахслар ҳақидаги маълумот;
7) суд муҳокамаси қаерда, қачон ўтказилиши тўғрисидаги маълумот кўрсатилиши керак.
398-модда. Мулкий зарарни қоплашни таъминлаш чоралари
Судья дастлабки тергов юритилганда жиноят оқибатида келтирилган мулкий зарар қопланишини таъминлаш чоралари кўрилмаганлигини ва бундай чоралар бевосита суд томонидан кўрилиши мумкин эмаслигини аниқласа, терговчининг зиммасига зарур чоралар кўриш вазифасини юклайди.(ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)
Дастлабки терговда исботланиши лозимбўлган ҳолатлардан бири етказилган мулкий зарарни қоплаш чораларини кўришдир. Cуд муҳокамасига қадар жиноят орқасида етказилган мулкий зарар аниқланиб, униқоплаш чоралари кўрилган бўлиши шарт. Агар судья жиноят ишини судда кўриш учун тайинлашда жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарни қоплаш чоралари етарлича ҳал этилмаган ва суд муҳокамасида буни бартараф этишнинг имкони йўқ деб ҳисобласа, терговчининг зиммасига ушбу масалаларни зудлик билан ҳал қилишни вазифа қилиб юклайди. Бу камчилик терговчи томонидан йўл қўйилганлиги учун ҳам, терговчи томонидан бартараф қилиниши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |