Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Суд муҳокамасида судланувчининг иштироки
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
410-модда. Суд муҳокамасида судланувчининг иштироки
Биринчи инстанция судининг мажлисида жиноят иши судланувчининг иштирокида муҳокама қилинади, судланувчининг судга келиши шарт. Судланувчи суд мажлисига келмаса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Судга келмаган судланувчини суд мажбурий келтиришга, шунингдек, унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга ёки эҳтиёт чорасини ўзгартиришга ҳақлидир. Ишнинг судланувчи иштирокисиз муҳокама қилинишига судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ва судга келишдан бўйин товлаган, унинг йўқлиги иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга монелик қилмаган тақдирдагина ёхуд у ушбу Кодекс 272-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлиси залидан чиқариб юборилган бўлса, йўл қўйилиши мумкин. 1. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра, судланувчи ҳуқуқларининг кафолати, жумладан одил судловни амалга ошириш кафолати – суд мажлисида унинг иштирок этиши мажбурийлигидир. Жиноят ишининг барча ҳолатларини тўлиқ ва ҳар томонлама тадқиқ қилиш ва текширилишини таъминлаш мақсадида суд ишни судланувчисиз кўриб чиқиш учун асослар бўлган тақдирда ҳам, суд муҳокамасида судланувчининг иштирокини мажбурий деб топиши мумкин. Судланувчи узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаса, суд унга нисбатан қонунда кўрсатилган мажбурий келтириш чораларини қўллаши зарур, шунингдек, унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга ёки эҳтиёт чорасини турини ўзгартиришга ҳақлидир. 2. Судланувчи суд муҳокамасида раддия бериш, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ёки ҳимоячи олиш, ариза ва илтимослар бериш, бошқа иштирокчиларнинг илтимослари юзасидан ўз фикрини айтиш, ишга қўшиш учун ҳужжатлар тақдим қилиш, қўшимча гувоҳлар чақиришни ва ҳужжатларни сўраб олишни талаб қилиш, экспертиза тайинлашни сўраш, суд терговининг хоҳлаган пайтида тушунтириш бериш, суддан айрим ҳужжатлар ва кўрсатувларни ўқиб эшиттиришни сўраш, бошқа судланувчиларга, жабрланувчи, гувоҳ, эксперт, фуқаровий даъвогар ва бошқаларга савол бериш, далиллар тақдим қилиш, воқеа жойини кўздан кечиришда қатнашиш, агар ҳимоячи бўлмаса, суд музокараларида ҳимоя сўзини ҳамда охирги сўз сўзлаш ҳуқуқига эга. 3. Агар судланувчи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлмаса, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин эмас. Судланувчининг суд муҳокамаси ҳақида хабардор бўлганлиги ва ҳозир бўлишдан бош тортганлигини аниқлаш зарур. Жиноят ишини судланувчининг иштирокисиз муҳокама қилинишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади: а) судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ва судга келишдан бўйин товлаган, унинг йўқлиги иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга монелик қилмаган тақдирда; б) ЖПК нинг 272-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлиси залидан чиқариб юборилган бўлса. 4. Судланувчининг иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор, агар ана шундай ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ташаббус ва илтимосни судланувчининг ўзи билдирса, суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Агар ҳимоячи ушбу илтимосни эълон қилиш ваколатига эга бўлмаса ва судланувчи томониданҳимоячига бундай ваколат берилмаган бўлса, судланувчининг иштирокисизишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимос рад этилади. 5. Шарҳланаётган ушбу модданинг талабларини бузиб, ишнинг судланувчи иштирокисиз кўриб чиқилиши ҳукмнинг бекор қилинишига олиб келади. 6. Судланувчи суд муҳокамасида тартибни бузган тақдирда раислик қилувчи томонидан огоҳлантирилади. Агар такроран тартибни бузса, суд ажрими билан суд залидан чиқарилиб, суд муҳокамаси унинг иштирокисиз давом эттирилади. Лекин иш бўйича чиқарилган ҳукм унинг иштирокида ўқиб эшиттирилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling