Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд мажлисида раислик қилувчи


Download 0.79 Mb.
bet329/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

408-модда. Суд мажлисида раислик қилувчи


Суд мажлисида шу суднинг раиси, унинг ўринбосари ёки судья раислик қилади.
Раислик қилувчи суд мажлисига раҳбарлик қилади, ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириш ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳамма чораларни кўради, кўрилаётган ишга алоқаси бўлмаган ҳолатларни суд муҳокамасига киритмайди.
Раислик қилувчи суд мажлиси залида тартибга риоя қилинишини таъминлайди. Унинг фармойишлари тарафлар ва барча ҳозир бўлганлар учун мажбурийдир.
Тарафлардан ёки бошқа шахслардан бирортаси раислик қилувчининг ҳаракатларига эътироз билдирган тақдирда бу эътирозлар суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.

1. Раислик этувчи - бу жиноят ишини ҳайъатда кўрилаёт­ганда мажлисга раҳбарлик қилувчи судья, шунингдек, ишни якка тартибда кўраётган судьядир. Суд муҳокамасида у ўз мажбуриятларини суд мажлиси очилганидан ҳукм эълон қилин­гунига қадар бажаради. Раислик этувчининг мажбуриятларига, шунингдек, ҳукм устидан шикоят берилганда ишнинг кейинги йўналишини таъминлаш ва қонуний кучга кирганҳукмни ижрога қаратиш киради. Суд мажлисида суд аъзоларига тажри­бали судья раҳбарлик қилиб, у барча суд муҳокамаси иштирок­чиларининг фаолиятини бошқаради, суд терговини режалашти­ради ва одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни таъминлайди.


2. Суд мажлиси вақтида раислик этувчи судланувчи ва процесс иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради, суд муҳокамасини олиб боради, процесс иштирокчилари ва суд мажлисида қатнашаётган бошқа шахслар томонидан ҳар қандай тартиббузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.
3. Кўрилаётган иш бўйича раислик этувчининг кўрсатмалари суд мажлисида қатнашаётганлар учун мажбурийдир. Процесс иштирокчиларининг эътирозлари, бу ҳақда илтимоснома киритилганидан қатъи назар, суд мажлиси баённомасида қайд этилади.
4. Суд мажлисида раислик қилувчининг раҳбарлиги суд про­цессининг тарбиявий аҳамиятини таъминлаб, иш ҳолатларини тартибли равишда кўриб чиқишга имконият яратади. Суд муҳо­камасида раислик қилувчининг аниқ ҳаракатлари, халқ мас­лаҳатчилари маслаҳатлашуви ва тарафлар билан фикрлашуви процессуал қонун талабларига қатъий риоя қилган ҳолда иш олиб бориши, хулласи қонунга эътиқод билан ёндашуви процесс иштирокчиларидан ҳам шуни талаб қилиши учун замин ҳозирлайди. Суд таркиби ишни кўришда уни ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилишини таъминлаш чораларини кў­риши, судланувчининг айбини енгиллаштирувчи ва оғирлашти­рувчи ҳолатларни аниқлаши лозим. Шунингдек, иш юзасидан ҳақиқатни аниқлаш учун фақатгина ишдаги материаллар ва далиллар билан чегараланиб қолмай, ўз ташаббуси билан далиллар тўплаши ва текшириши лозим.
5. Суд муҳокамасининг барча иштирокчилари ва суд мажли­си залида қатнашувчи фуқаролар ҳам раислик қилувчининг барча фармойиш ва талабларини сўзсиз бажаришлари керак. Суд мажлисида тартибга риоя қилмаган гувоҳларни ва бошқа фуқароларни огоҳлантиради ва улар тартибни такрор бузган тақдирда суд залидан чиқариб юбориш ҳуқуқига эгадир.
6. Суд муҳокамаси пайтида раислик этувчи, тушган ариза ва илтимослар тўғрисида тарафларнинг фикрини сўрайди, ишга алоқаси бўлмаган мазмундаги саволларни чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга. Суд муҳокамасида раҳбарликни раислик қилувчи судья амалга оширса-да, иш юзасидан далилларни текшириш, ўрганиш ва баҳо бериш ҳайъат иштирокида ҳал қилинади. Ишни муҳокама қилишда келиб чиққан, ҳайъатда ҳал қилини­шини талаб қилувчи масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Агар раислик қилувчининг фикри тўғрисида халқ маслаҳатчиларининг бирида иккиланиш пайдо бўлса, бу масала ҳам ҳайъат аъзолари иштирокидакўриб ҳал қилинади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling