Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд мажлисида жиноят ишини муҳокама


Download 0.79 Mb.
bet327/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

405-модда. Суд мажлисида жиноят ишини муҳокама
қилиш муддати
(ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги
модда номи)


Жиноят ишини судда муҳокама қилишга тайинлаш тўғрисида судьянинг қарори чиқарилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн суткада суд ишни кўришни бошлаши лозим.
Жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм).
Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси томонидан тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.
Судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш муддатини тўрт ойдан кўпроққа узайтиришга алоҳида ҳолларда фақат мураккаб ва кўп воқеали ишлар бўйича йўл қўйилади. Биринчи инстанция судининг ажримига асосан беш ойгача бўлган бундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари ва олти ойгача бўлган шундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан амалга оширилади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

1. Жиноят ишини суд муҳокамасига тайинлаш босқичида бир қанча муддатлар белгиланган: биринчиси Жиноят иши судга келиб тушгандан кейин судьянингЖПКнинг 395-модда­сининг биринчи қисмида кўрсатилган қарорлардан бирини қабул қилишгача бўлган етти суткалик муддат; иккинчиси -ишни судга тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин суд муҳокамаси бошлангунга қадар бўлган ўн суткалик муддат.


Суд мажлисининг икки ойлик муддатини узайтириш мумкин. Бунинг учун иш кўраётган суд юқори судга муддатни узайтириб бериш тўғрисида асослантирилган ажрим билан мурожаат қилади. Суд ўз ажримида бажарилган ишлар ва амалга оширилиши лозимбўлган вазифаларни кўрсатиши шарт.
3. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси суд мажлисининг муддатини тўрт ойгача узайтириб беришга ҳақли.
4. Бу муддатни янада узайтиришга алоҳида ҳолларда унинг мураккаблиги, кўп воқелиги сабабли йўл қўйилади. Суд маж­лисини беш ойлик муддатга узайтириш Ўзбекистон Республи­каси Олий судининг раис ўринбосари ваколатига тегишли. Бу муддатни олти ойгача узайтириш фақат Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий суди Раиси томонидан амалга оширилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling