Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд муҳокамасида прокурорнинг иштироки


Download 0.79 Mb.
bet330/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

409-модда. Суд муҳокамасида прокурорнинг иштироки


Прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлайди, далилларни текширишда иштирок этади, судланувчиларга, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар беради, Жиноят кодексининг нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чоралар хусусида ўз фикрини билдиради.
Прокурор давлат айбловини қувватлар экан, ушбу Кодекснинг, Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунларининг талабларига ва ишнинг барча ҳолатларини қараб чиқишга асосланган ўз ишончига амал қилади.
Суд тергови маълумотлари асосида прокурор судланувчига қўйилган айбловни ўзгартириш зарур деган хулосага келса, у бу ҳақда судга асослантирилган баёнот бериши шарт.
Суд муҳокамаси натижасида прокурор суд тергови маълумотлари судланувчининг айбсизлигидан далолат беради деган ишончга келса, у айбловдан воз кечиши ва воз кечиш сабабларини судга баён қилиши шарт.
Прокурор айбловнинг мазмунини ўзгартириш ёки айбловдан воз кечиш сабаблари хусусидаги фикрини судга ёзма равишда тақдим этиши шарт.
Прокурор, башарти фуқароларнинг ҳуқуқларини ва жамият манфаатларини муҳофаза этиш мақсадлари талаб қилса, даъво қўзғатади ёки жабрланувчи томонидан қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлайди.
Прокурор жиноят ишларини кўришда ёки ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ёхуд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда бошқа масалаларни ҳал этишда апел­ляция, кассация ва назорат инстанцияси судида иштирок этади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

1. Суд муҳокамасининг иштирокчиларидан бири бўлган прокурор судда давлат номидан айбловни қўллаб қувватлайди. Прокурор жиноят процессининг барча босқичларида кенг ваколатларга эга бўлиб, хусусан суд муҳокамаси босқичида давлат номидан айбловни қўллаб-қувватловчи мансабдор шахс функциясини бажаради ҳамда судда тарафлардан бири − айбловчининг мавқеи, ҳолати ва ўрнини эгаллайди. Суд муҳокамасида прокурор умумий қоидага бўйсунади, раислик қилувчининг фармойиш ва талаблари бошқа иштирокчилар билан бир қаторда прокурор учун ҳам мажбурийдир.


2. Прокурор суд муҳокамаси вақтида қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишларига суднинг эътиборини тортади, суд томонидан қонун бузилишига йўл қўйилганда бу ҳақда судга ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
3. Суд муҳокамасида прокурор судланувчига, жабрланувчи­га, гувоҳларга, эксперт ва мутахассисларга савол бериб жавоб олиш, илтимослар қилиш, далиллар келтириш, қўшимча гувоҳ­лар ва ҳужжатлар тақдим қилиш, далилларга баҳо бериб, ўз фикрини баён қилиш, айбдор шахсга жазо тури ва муддатини белгилаш тўғрисида ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
Прокурорнинг суд муҳокамасида иш юзасидан қилган илти­мос ва талаблари суд учун мажбурий бўлмай, умумий асосларда ҳал қилинади. Шунингдек, прокурорнинг судланувчига нисба­тан жиноят қонунини қўллаш ва жазо белгилаш ҳақидаги фикрлари ҳам суд учун мажбурий эмас. Суд ишга холисона ёндашган ҳолда иш ҳолатларини ҳисобга олиб, бир хулосага келади.
Суд муҳокамасида прокурор процесснинг иштирокчиларидан бири, у фармойиш бериш ҳуқуқига эга эмас, суд муҳокама­сининг иштирокчиларига ҳам кўрсатма ва йўл-йўриқлар бера олмайди, у судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қи­лиш ҳамда далилларни текшириб, баҳо беришда фаол иштирок этиши лозим.
4. Давлат айбловчиси суд мажлисидаайбдорнинг қонуний жазога тортилишига эришиш учун барча қонуний воситалардан фойдаланиши шарт. Лекин агар суд муҳокамаси давомида айблов ўз тасдиғини топмаса, прокурорнинг ҳуқуқий мажбурия­ти айбловдан воз кечишдир. У айбловдан воз кечиши ва воз кечиш сабабларини судга баён қилиши шарт. Айбловдан воз кечиш тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин. Прокурорнинг айбловдан воз кечиши, суд томонидан суд муҳокамасини давом эттириши, судланувчининг айбдор ёки айбсизлиги масаласини ҳал қилиши учун тўсқинлик қилмайди ва судни бу мажбу­риятдан озод этмайди.
5. Суд тергови маълумотлари асосида прокурор судланув­чига қўйилган айбловни ўзгартириш зарур деган хулосага келса, у бу ҳақда судга асослантирилган ёзма баёнот бериши шарт. Суд ҳукм чиқариши учун маслаҳатхонага кирибкетгунга қадар давлат айбловчиси исталган пайт фақат айбловни енгиллашти­рувчи томонга ўзгартиришга ҳақли. Бу ҳолда суд муҳокамаси давом этиши мумкин.
6. Айбловни қўллаб-қувватлаш айни вақтда фуқаровий даъво учун ҳам асос ҳисобланади. Прокурор ўзининг давлат айблов­чиси роли билан тўлиқ мантиқий боғлиқ равишда, фуқаролар­нинг ҳуқуқлари ва жамият манфаатларини муҳофаза этиш мақ­садида даъво қўзғатиш ёки жабрланувчи томонидан қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлаш ҳуқуқига эга.
7. Прокурор давлат айбловини қувватлар экан, ЖПК ва бошқа қонунларнинг талабларига ҳамда ишнинг барча ҳолатларини текшириб чиқишга асосланган ўз ички ишончига амал қилади. Прокурор суднинг чиқарган ноқонуний ва асоссиз қарорига нисбатан, иштирок этган-этмаганлигидан қатъи назар, протест келтиришга мажбур.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling