Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Янги шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш


Download 0.79 Mb.
bet338/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

417-модда. Янги шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш


Суд тергови пайтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд шу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқаради ва бу ажримни зарур материаллар билан бирга қўшимча тергов ўтказиш учун юборади.
Янги қўзғатилган иш кўрилаётган иш билан узвий боғлиқ бўлса ва бу ишларни айрим-айрим ҳолда кўриш имконияти бўлмаса, суд бутун ишни қўшимча дастлабки тергов ўтказиш учун юборади.
Судланувчидан бошқа шахсга нисбатан суд иш қўзғати­шига асос бўлган ҳолатлар юзасидан терговчи ёки прокурор илгари иш қўзғатишни рад қилиш ёки ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарган бўлса, суд бу қарорни бекор қилади.
Била туриб ёлғон кўрсатув берган гувоҳга, жабрланувчига ёки ёлғон хулоса берган ёки атайин нотўғри таржима қилган таржимонга нисбатан иш қўзғатиш фақат ҳукм чиқариш билан бир вақтда бўлиши мумкин.
Суд жиноят иши қўзғатилган шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга ҳақлидир.

1. Судланувчидан бошқа шахслар томонидан бирор жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, суд уларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан барча чораларни кўриши зарур.


Суд жиноят содир этилганлигини аниқлаган ҳар қандай ҳол­ларда жиноят ишини қўзғатиши лозим. Шарҳланаётган модда дастлабки тергов вақтида айбланувчи тариқасида жалб қилин­маган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар суд мажлиси давомида аниқланса ва бу ҳолатлар кўрилаётган иш билан узвий боғлиқ бўлиб, уларни айрим ҳолда кўриш имкони бўлмаса, суд бутун ишни қўшимча терговга қайтариши зарурлигини назарда тутади. Башарти жиноят ишини қўзғатиш учун маълумотлар етарли бўлмаса, суд ўзининг алоҳида ажрими билан текширилиши лозим бўлган материалларни прокурорга юборади.
2. Янги шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш суд томо­нидан янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш масаласи каби ҳал қилинади (416-моддага берилган шарҳга қаранг).
3. Суд томонидан таржимон атайин нотўғри таржима қилганлиги аниқланса, уни суд мажлисида иштирок этишдан четлаштириб, ноқонуний ҳаракати юзасидан ЖКнинг тегишли моддасига кўра жиноят ишини қўзғатади.
Шунингдек, суд томонидан билатуриб ёлғон кўрсатув берган гувоҳга, жабрланувчига ёки атайлаб ёлғон хулоса берган экспертга нисбатан жиноят ишини қўзғатишга зарурат туғил­ганда суд бу ҳақда ажримни фақат ҳукм билан бир пайтда чиқа­риши мумкин. Чунки, суд муҳокамасининг асосий предмети бўлган айблов юзасидан сўнгги хулосага келиб, ҳукм чиқарили­ши билангина янги аниқланган жиноят юзасидан масалалар ҳал қилиниши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling