Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишининг муҳокамасини кейинга қолдириш


Download 0.79 Mb.
bet339/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

418-модда. Жиноят ишининг муҳокамасини кейинга қолдириш.


Суд мажлисига чақирилган шахслардан бирортаси келмай қолганлиги ёки янги далиллар талаб қилиб олиш зарур бўлганлиги сабабли, жиноят ишини муҳокама қилиш мумкин бўлмаса , суд жиноят ишини муҳокама қилишни кейинга қолдиради ва суд мажлисига келмаган шахсларни чақириш ёки янги далилларни талаб қилиб олиш чоралари кўрилади.

1. Чақирилган шахс суд мажлисига келмаганда ёки янги далилларни йиғиш зарурати суд муҳокамасини давом эттиришига ҳамда ишни ҳар томонлама текширишга имкон бермаганда, суд иш кўришни муайян муддатга тўхтатиб туриштўғрисида ажрим чиқаради.


2. Суд муҳокамасини кейинга қолдиришга асос сифатида процесс иштирокчиларининг келмаслигини баҳолашда суд айнан шу процесс иштирокчиларининг қатнашувисиз ишни тўла ва ҳар томонлама, холисона ҳал этишнинг имкони йўқ деган заруратдан келиб чиқиши зарур.
3. Янги далилларни талаб қилиб олиш деганда, нафақат маълум бир ташкилот ёки жисмоний шахс эгалигидаги ёзма ёки ашёвий далилларни тақдим этиш тўғрисидаги суд сўрови, балки дастлабки ёки такрорий суд экспертизасини тайинлаш ҳамда янги гувоҳларни сўроқ қилиш учун чақириш ҳам тушунилади.


419-модда. Жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтариш


Суд қуйидаги ҳолларда жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун фақат икки мартагача қайтаради:
1) дастлабки тергов тўлиқ ўтказилмаган бўлиб, уни суд мажлисида тўлдириш имкони бўлмаса;
2) суриштирувчи ёки терговчи томонидан ушбу Кодекс талаблари жиддий бузилган бўлса ва бу ишнинг тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилса;
3) айбланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловнинг оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асослар мавжуд бўлса;
4) шу иш юзасидан бошқа шахсларни айбланувчи тари­қасида жалб қилишга асослар бўлса ва уларга тегишли материалларни ишдан ажратиш мумкин бўлмаса;

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling