Жиноят-процессуал кодексига
-модда Айбловнинг суд томонидан ўзгартирилиши
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айбловнинг суд томонидан оғирроғи билан ёки дастлабки айбловга нисбатан фактик ҳолатлари жиддий фарқ қиладиган айблов билан ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
415-модда Айбловнинг суд томонидан ўзгартирилиши
Суд айбловни ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари чиқариб ташланади. Айбловнинг суд томонидан оғирроғи билан ёки дастлабки айбловга нисбатан фактик ҳолатлари жиддий фарқ қиладиган айблов билан ўзгартирилишига йўл қўйилмайди. 1. Судда аниқланган ҳолатларга боғлиқ ҳолда дастлабки терговда айбланувчига эълон қилинган ва айблов хулосасида баён этилган айблов ўзгартилиши мумкин. Суд, башарти судда айбловни ўзгартириш судланувчининг ҳолатини оғирлаштирмаса ва бу ўзгартириш билан судланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи бузилмаса, айбловни ўзгартириш ва ўзгартирилган айблов бўйича ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. 2. Судда айбловни ўзгартилиши судланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқини қуйидаги ҳолларда бузади: а) агар айблов оғирроғига ўзгартирилса; б) агар эълон қилинган айблов унча оғир бўлмаган ёки енгилроғига, аммо моҳияти бўйича судда ишни кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётгандаги айбловдан фактик ҳолатлари бўйича фарқ қилувчи бошқа айблов билан алмаштирилса. Биринчи ҳолатда судланувчининг аҳволи оғирлашади, зеро судда дастлабки терговда эълон қилинган айбловга нисбатан оғирроқ жиноий жавобгарлик масаласи вужудга келади. Иккинчисида эса, судланувчининг ҳолати айбловнинг моҳияти ўзгартирилгани, судда судланувчига айблов эълон қилинган, у ҳимояланиши мумкин бўлган қилмишида эмас, балки судланувчи сўроқ қилинмаган ва у ҳимояланмаган бошқа қилмишда айбланаётганлиги учун қийинлашади. 3. Айбловни оғирроғига ёки фактик ҳолатларга кўра илгаригисидан моҳиятан фарқ қиладигани билан ўзгартириш зарур деб ҳисобласа, суд ишни қўшимча тергов қилиш учун қайтариш тўғрисида ажрим чиқариши шарт. 4. Агар судда айблов оғир бўлмаган ва илгаригисидан фактик жиҳатдан фарқ қилмайдиган айблов билан алмаштирилса, суд ишининг муҳокамасини давом эттиради ва янги айблов бўйича ҳукм чиқаради. 5. Айбловни ўзгартиришга ва судланувчининг ҳаракатини қонуннинг бошқа моддаси, қисми, банди бўйича тавсиф қилишга, агар жиноятнинг айрим эпизодларини чиқариб ташланса ёки эълон қилинган айбловга нисбатан фактик ҳолатлари бўйича жиддий фарқ қилмайдиган ва енгилроқ айбловга алмаштирилса йўл қўйилади. Айбланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловни оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда, суд дастлабки тергов вақтида қўйилган айбловдан оғирроғига ўтишни тақиқлайдиган қоидага биноан, жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун прокурорга қайтаради. Айбловни оғирроқ айблов билан алмаштириш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин: а) санкцияси янада оғирроқ жазони кўзда тутувчи ЖКнинг бошқа нормаси (моддаси, қисми, банди) қўлланилиши зарур бўлса; б) айбланувчининг зиммасига илгари қўйилмаган қўшимча айблар (фактлар, эпизодлар) қўйиш керак бўлса, натижада жиноят тавсифини оғиррок жазони кўзда тутувчи нормага алмаштириш ёки айбловнинг ҳажмини ошириш лозим бўлса. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling