Жиноят-процессуал кодексига


Ишни кўриш муддати узайтирилганлиги ҳақида процесс


Download 0.79 Mb.
bet394/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   390   391   392   393   394   395   396   397   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Ишни кўриш муддати узайтирилганлиги ҳақида процесс­нинг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилиниши лозим.

1. Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судида жиноят ишини шикоят ёки протест келиб тушган кундан бошлаб ўн беш суткадан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди эса, бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқишга киришиши лозим. Бундай муддат шикоят ёки протест келиб тушган куннинг эртасидан ҳисобланади.


2. Иш мураккаблиги ва бошқа сабаблар билан қонунда белгиланган муддатда кўришга имкон бўлмаса, у қайси судда кўрилишига қараб, ўша суднинг раиси томонидан муддат кўпи билан ўн беш суткага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ёки унинг ўринбосари томонидан эса, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
3. Ишни кўриш муддати узайтирилганлиги ҳақида процесс­нинг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилинади.


484-модда. Ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари


Апелляция, кассация ёки назорат тартибида ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги;
2) ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
3) ушбу Кодекс нормаларининг жиддий бузилганлиги;
4) Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланил­ганлиги;
5) жазонинг адолатсизлиги.
Дастлабки тергов ва суд терговининг камчиликларини ишни апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриш пайтида бартараф этишнинг имкони бўлмаса, ҳукм бекор қилиниши лозим. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)

1. ЖПКнинг 485-489-моддаларида ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари батафсил талқин қилинган. Улардан бирининг аниқланиши ҳукм, ажрим, қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлаолади.


2. Апелляция, кассация ёки назорат инстанциясида ҳукмнинг фуқаровий даъвога тааллуқли қисмини текшириш чоғида суд фуқаровий процессуал қонун нормаларини қўллайди. Лекин бунга: а) тааллуқли масала жиноят-процессуал қонунчилик билан тартибга солинмаган бўлса; б) кўрилаётган жиноят иши­дан келиб чиқувчи фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ҳал қилиш зарур бўлса; в) қўлланилаётган фуқаровий-процессуал қонун нормалари жиноят-процессуал қонун нормаларига зид келмаса йўл қўйилади.
3. Процессуал қонун талабларининг бузилиши ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисмини ҳам бекор бўлишига ёки ўзгар­тирилишига сабаб бўлади. Ўзгартириш маҳкумнинг ҳолатини енгиллаштирадиган ёхуд оғирлаштирадиган мазмунда бўлиши мумкин. Ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг таҳлили 485-489 моддаларининг шарҳида берилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   390   391   392   393   394   395   396   397   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling