Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Суд қарорлари устидан шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқи ҳамда унинг таъминланиши
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- ларини билдиришга ҳақлидир.
479-модда. Суд қарорлари устидан шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқи ҳамда унинг таъминланиши
Ушбу Кодекснинг 497-2, 498 ва 516-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга, шунингдек, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда улар ўз важларини тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этишлари мумкин. Апелляция, кассация шикояти, апелляция, кассация ёки назорат протести тушганлиги тўғрисида суд тушган шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ана шу процесс иштирокчиларига маълум қилади ва айни вақтда мазкур ҳужжатларнинг нусхасини маҳкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга жўнатади. Кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ҳамда судга ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидир. Апелляция ёки кассация шикояти берган шахс, шунингдек, берилган шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ана шу процесс иштирокчилари суд томонидан ишнинг кўрилиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади. Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакиллари ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида иштирок этишга ҳақлидир. Мазкур шахслар ишни кассация ва назорат тартибида кўриш чоғида ҳам иштирок этишга ҳақлидир, жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкум бундан мустасно. Жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумнинг кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисида иштирок этиши, шунингдек, уни суд мажлисига олиб келиш зарурлиги масаласини суд ҳал қилади. Иш кўриладиган жой ва вақт ҳақида ўз вақтида огоҳлантирилган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганликлари ишни кўришга монелик қилмайди. Лекин суд маҳкумни, оқланган шахсни, шунингдек, жабрланувчини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини тушунтириш бериш учун чақириши мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) 1. Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукми ва ажрими устидан апелляция шикояти, прокурор эса апелляция протести билдиришга, кучга кирган суднинг ҳукми ва ажрими устидан кассация шикояти, прокурор эса кассация протести билдиришга, шунингдек, ваколатли мансабдор шахслар биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажримларини қайта кўриб чиқиш ҳақида назорат тартибида протест билдиришга ҳақли. 2. Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи ва унинг вакили, ҳукм ва ажримининг барча ҳолатлари бўйича шикоят, прокурор эса, - протест билдиришга, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ҳукмнинг фақат фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидаги шикоят беришга, судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили ҳукмнинг оқлаш сабаб ва асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақли. Тарафларнинг шикояти ва протестлари асослантирилган бўлиши шарт. Тарафлар ўз важларини асослаш учун юқори судга қўшимча материаллар тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар ёзма ва оғзаки, ашёвий далил ва гувоҳлардан иборат бўлиши мумкин. 3. Қонун тарафларга уларнинг манфаатларига зид бўлган ҳукм, ажрим ва қарор устидан шикоят қилиш ёхуд протест билдириш ҳуқуқини таъкидлайди. Тарафларнинг шикоят қилиш ҳуқуқи айни вақтда шикоят манфаатларига тааллуқли бўлган бошқа процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳам таъмин этишни тақазо этади. Зотан, шикоят важларини билиш ҳамда унга нисбатан, ўз эътирозларини билдириш шикоят қилиш ҳуқуқининг алоҳида кўринишидир. Шу боис, қонун апелляция, кассация шикояти берилган, апелляция, кассация ёки назорат протести билдирилган тақдирда, мазкур шикоят ва протест ҳақида манфаатдор бўлган процесс иштирокчиларига маълум қилишни суд зиммасига юклайди. Шикоят ёки протест бўйича ўз эътирозларини билдириш учун манфаатдор процесс иштирокчиси жиноят иши ҳамда шикоят ёки протестда тақдим этилган қўшимча материаллар билан танишишга ҳақли. 4. Суд апелляция ёки кассация шикояти берган шахсга, шунингдек, берилган шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, шу процесс иштирокчиларига ишнинг кўрилиш вақти ва жойи ҳақида хабар бериши лозим. Бундай хабар биринчи инстанция суди томонидан ишни апелляция ёки кассация инстанциясига юбориш чоғида берилади. Агар суд манфаатдор процесс иштирокчиларига апелляция ёки кассация шикояти ёхуд протести асосида ишнинг кўрилиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилмаган бўлса, апелляция ёки кассация тартибида иш кўриш кейинга қолдирилиб, бу ҳақда шикоят ёхуд протест берган шахсларга хабар юборилиши лозим. 5. Иш кўриладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинган маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакиллари ишни апелляция ёки кассация ва назорат тартибида кўриш чоғида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Суд жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкум ишни кассация ва назорат тартибида кўрилишида иштирок этиши зарур деб ҳисоблаган тақдирда, уни суд мажлисига олиб келиниши шарт. 6. Шикоят берган ва протест билдирган шахслар иш кўриладиган вақт ва жой ҳақида хабар олган бўлсаларда, узрсиз сабабларга кўра келмай қолганларида ишни кўриш кейинга қолдирилмайди. Лекин суд маҳкумни, оқланган шахсни, шунингдек, жабрланувчини фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини тушунтириш бериши учун суд мажлисига чақириши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling