Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят кодекси нормаларини нотўғри қўлланиш


Download 0.79 Mb.
bet398/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

488-модда. Жиноят кодекси нормаларини нотўғри қўлланиш


Жиноят кодекси нормалари қуйидаги ҳолларда нотўғри қўлланилган деб эътироф этилади, башарти:
1)Жиноят кодекси Умумий қисми моддаларининг талаблари бузилган бўлса;
2)жиноят тавсифи Жиноят кодексининг қўлланилиши керак бўлган моддаси (модданинг қисми, банди) ўрнига бошқа моддаси (модданинг қисми, банди) билан берилган бўлса;
3)маҳкумга Жиноят кодексининг мазкур моддасида назарда тутилмаган жазо тури ва меъёри тайинланган бўлса.

1. 488-моддада қайд этилган Жиноят кодекси нормаларини нотўғри қўлланиши ҳолатлари бир-бири билан боғлиқ. Жумла­дан Жиноят кодексининг Умумий қисмидаги жавобгарлик асослари, қилмишни жиноийлигини истисно қиладиган ҳолат­лар, жазони тайинлаш асослари ва бошқа нормаларнинг талаб­ларига риоя қилмаслик жиноятни нотўғри тавсифлашга ҳамда маҳкумга жазо турини ва меъёрини нотўғри қўллашга сабаб бўлиши мумкин. Ўз навбатида нотўғри жазо турини ва меъёри­ни нотўғри қўллаш бевосита жиноят тавсифига оид Жиноят кодекси нормаларини нотўғри талқин этиш оқибати бўлиши мумкин.


2. Жиноят кодекси Умумий қисми модда­ларининг суд амалиётида кўпинча учрайдиган бузилиш ҳолатлари:
- жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш;
- жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш;
- жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси;
- бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик;
- қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолат­лар, жумладан зарурий мудофаа чегарасидан чиқиш, охирги зарурат, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш ва б.;
-жазо ва уни тайинлаш масалалари, хусусан жазо тайин­лашда жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатларни асоссиз қўллаш; бир неча жиноят ёки ҳукм бўйича жазо тайинлаш; жазо муддатини ҳисоблаш ҳамда жазо тури ва жазо ўташ режими каби масалалар билан боғлиқдир.


489-модда. Жазонинг адолатсизлиги


Гарчи жазо Жиноят кодексининг тегишли моддасида белгиланган доирада тайинланган бўлса-да, тури ва меъёри жиҳатидан рўйи рост адолатсиз бўлса, жиноятнинг оғирлик даражасига ва судланувчининг шахсига номувофиқ деб эътироф этилади.

1. Жазо жиноий қилмишнинг нотўғри тавсифланиши нати­жасида асоссиз енгил ёки ҳаддан ташқари оғир белгиланиши мумкин. Бундай ҳолатда суд ҳукми ЖПКнинг 488 ва мазкур моддаларида қайд этилган асосларга кўра бекор қилинади.


2. Суд томонидан тайинланган жазонинг қилмишни содир этган айбланувчининг шахсига мос эмаслигига оид хулоса биринчи инстанция суди томонидан судланган шахсга жиноят қонунининг муайян моддаси санкцияси доирасидан оғирроқ белгиланган тақдирда ҳам, ЖКда ўрнатилган жазо меъёридан енгилроқ жазо белгиланганда ҳам адолатли ҳисобланмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми таъ­кидлаганидек, ҳамма жиноят ишлари бўйича ҳам, судлар жазо­нинг тури ва меъёрини белгилашда индивидуал ёндошмайди­лар, улар доим ҳам жиноятнинг характери ва ижтимоий хавф­лилик даражасига, айбдорнинг шахсига ва ишнинг бошқа ҳолат­ларига, шунингдек, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳамда оғирлаштирувчи ҳолатларга оид маълумотларни етарли эътиборга олмаётирлар.
4. Қонунда белгиланганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш фавқулодда ҳолатларда ҳамда айбдорнинг шахсига оид барча маълумотларни эътиборга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Бунда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий равишда камайтирувчи ҳолатлар назарда тутилиши лозим.
5. Апелляция ёки кассация инстанция судлари ҳукмда озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашга оид аниқ талқин мавжудлигини текшириши шарт.
6. Жазо жиноят ва судланганнинг шахсига монанд эмас деб нафақат жазо тури нотўғри танланган тақдирда, балки жазо миқдори жиноятнинг оғирлиги ва судланганнинг шахсига монанд келмаган ҳолатда ҳам эътироф этилади.
7. Жазонинг очиқдан-очиқ адолатсизлиги асосий ҳамда қўшимча жазо турини қўллашда ҳам вужудга келиши мумкин. Юқори суд қўшимча жазо турининг қўлланишини текшириши лозим. Бунда қўшимча жазо турини қўллаш асослари ҳукмда келтириб ўтилиши шарт.
8. Апелляция ёки кассация иснтанция судлари биринчи инстанция судининг айблов ҳажми, жиноят содир этишдаги судланган шахснинг айбдорлик ёхуд иштирокчилик, жавобгар­ликни оғирлаштирувчи ҳолатларга оид хулосаларини нотўғри деб баҳолаган ҳолда, ҳукмга ўзгартириш киритишда, бевосита маҳкумга белгиланган жазони енгиллаштириш ёхуд уни ўзгар­тиришсиз қолдириш ҳақидаги фикрларини ажримда муҳокама қилиши шарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling