Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишини апелляция ёки назорат тартибида кўрувчи суднинг ваколатлари


Download 0.79 Mb.
bet399/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

490-модда. Жиноят ишини апелляция ёки назорат тартибида кўрувчи суднинг ваколатлари
(ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)


Суд жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) суднинг ҳукми ёки ажримини (қарорини) ўзгаришсиз қолдиради;
2) ҳукмни ёки ажримни (қарорни) ўзгартиради;
3) ҳукмни ёки ажримни (қарорни) бекор қилади ва ишни қўшимча терговга ёки янгитдан судда кўриш учун жўнатади ёхуд ишни тугатади.
Назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида кўриб, апелляция ёки кассация ажримини бекор қилади, шунингдек, агар кейин суд ажримлари, қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилади ва ишни янгитдан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқишга ўтказади.
Апелляция инстанцияси суди, агар биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш ва процессуал қоидабузарликларни бартараф этиш имконияти бўлса, тўлиқ ёки қисман суд тергови ўтказиш ва ҳукмга ўзгартишлар киритишга ҳақлидир.
Кассация ва назорат инстанцияси суди, агар биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш ва процессуал қоидабузарликларни бартараф этиш имконияти бўлса, қисман суд тергови ўтказиш ва ҳукмга ўзгартишлар киритишга ҳақлидир.
Юқори инстанция суди асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топишга, унга жазони ижро этиш колониясининг қаттиқроқ турини белгилашга, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш миқдорини кўпайтиришга ҳақлидир. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Юқори инстанция суди ҳукмнинг айрим маҳкумларга қўйилган айблов қисмини ёки фуқаровий даъво қисмини бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақлидир.

1. Биринчи инстанция судининг ҳукми ёки ажрими ўзгартиришсиз қолдирилади. Башарти: а) шикоят ёки протестда келтирилган важлар суд ҳукми ёки ажримининг қонуний ва асослилигига шубҳа тўғдирмаса; б) ҳукм ёки ажримни бекор қилиш ёхуд ўзгартиришга асос бўлмаса.


2. Ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари тўғрисида 484-489-моддаларга берилган шарҳларга қаралсин.
3. Агар бир неча жиноий қилмиш бир модда билан тасниф­ланган бўлса, юқори инстанция суди бир ёки бир нечасини бекор қилиб, қолган қисмини кучда қолдирса ишни янгитдан кўриш учун судга юборишга ҳақли эмас.
4. Ҳукм фуқаровий даъво бўйича бекор қилиниши ва даъвони фуқаровий судлов юритуви тартибида ҳал қилиниши учун юборилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling