Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукмда баён қилинган суд хулосалари жиноят ишининг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаслиги


Download 0.79 Mb.
bet396/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   392   393   394   395   396   397   398   399   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

486-модда. Ҳукмда баён қилинган суд хулосалари жиноят ишининг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаслиги


Қуйидаги ҳолларда ҳукм жиноят ишининг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмас деб эътироф этилади, башарти:
1) суд хулосалари суд мажлисида кўрилган далиллар билан тасдиқланмаган бўлса;
2) суд ўз хулосасига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олмаган бўлса;
3) иш учун муҳим аҳамиятли ҳолатларга оид далиллар бир-бирига зид бўлгани ҳолда, суд қайси асосларга кўра далиллардан баъзиларини ишонарли деб топиб, бошқалари­ни рад этганлиги ҳукмда кўрсатилмаган бўлса;
4) суднинг ҳукмда баён қилинган хулосаларида жиддий зиддиятлар мавжуд бўлиб, улар судланувчининг айблилиги масаласини ҳал қилишга, Жиноят кодекси нормаларини тўғри қўллашга ёки жазо чорасини белгилашга таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлса ва юқори судда бу зиддиятларни бартараф этиш имконияти бўлмаса.

1. Ҳукм суд мажлисида ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив равишда текширилган ишончли далилларга асосланган бўлиши лозим. Айни вақтда ишдаги маълумотлар ана шу далилларни бирор тарзда инкор этган тақдирдауларни нотўғри деб ҳисоблаш учун асослар ҳукмда батафсил баён этилмоғи шарт.


2. Ҳукм жиноят ишининг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эканлиги ҳақидаги хулосага келиш учун мазкур ҳолатлар судда бевосита аниқланган ёхуд суд мажлисида тўлиқ ва холисона текширилган бўлиши лозим.
Аниқланган далилларни бирёқлама баҳолаш суднинг хулосасига бевосита таъсир этган тақдирда, ҳукмда жиноят ишининг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
3. Суднинг хулосаси етарлича тасдиқланган далилларга асосланган бўлиши шарт. Суд муҳокамасида ўз исботини топмаган шубҳали маълумотларга, ишдаги бошқа далиллар билан рад этилган, бир-бирига зид далилларга асосланган бўлиши мумкин эмас.
4. Дастлабки терговда тўпланган далиллар суд мажлисида тўлиқ текширилиб, барча ҳолатларга ойдинлик киритилмаган; айбловга оид далиллар танқидий нуқтаи назардан баҳоланмаган ёки уларни асоссиз инкор этилган; судланувчининг айбдорли­гини инкор этувчи ҳолатлар бартараф этилмаган; суд эксперти­засининг хулосаси суд томонидан текширилмаган ҳамда унга ҳукмда баҳо берилмаган; ҳимоянинг далиллари асоссиз равиш­да рад этилган бўлса ҳукм бекор қилиши лозим.
5. Жабрланувчининг ишдаги бошқа далилларга зид бўлган кўрсатувлари суднинг айблов ҳукмини қабул қилиш учун асос бўла олмайди.
6. Айблов ҳукми процессуал тартибга риоя қилмай тўплан­ган далилларга асосланиши мумкин эмас.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   392   393   394   395   396   397   398   399   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling