Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жиноят ишининг юқори суд томонидан
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- лар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республика си Ҳарбий прокурори;
480-модда. Жиноят ишининг юқори суд томонидан
кўрилишида прокурорнинг иштироки Жиноят ишининг апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрилишида прокурор қатнашади. Ишнинг кўрилишида: 1) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳайъатларида - тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори томонидан ваколат берилган прокурор; 2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатларида - тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори; 3) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумида - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) 1. Прокурор ҳукм, ажрим ёки қарорга протест билдирган-билдирмаганлигидан қатъи назар, судда апелляция, кассация ва назорат тартибида иш кўрилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасида ҳам таъкидланган. Прокурор ишнинг апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрилишида, ўз протестини қувватлайди ҳамда ундаги важларни асослайди, агар у суд қарорларига протест билдирмаган бўлса, ишнинг ҳолатлари юзасидан фикр билдиради. 2. Жиноят ишининг юқори суд томонидан кўрилишида прокурорларнинг ваколатлари ана шу суд босқичларига мувофиқ белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ваколат берган прокурорлар тегишинча суд ҳайъатларида ишнинг кўрилишида қатнашади, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатларида тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумида эса ишнинг ҳолатлари бўйича фикр билдириш ваколати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига тегишлидир. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling