Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet66/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Тафаккурий ҳолати бу - шахс ўзи содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишининг хавфлилик хусусиятини англаб етаётганлигини ифодаласа;
Иродавийлик ҳолати шахс ўз ҳаракатларини бошқара олиш имкониятини англатади.
Айбсиз ҳолда зарар етказишда – айбнинг тафаккурий ва иродавий ҳолатининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноий жавобгарлик келтириб чиқармайди.
Айб шакллари ЖК 20-моддасига кўра, қасд ва эҳтиётсизлик кўринишида бўлади.
108. Жиноят мотиви ва мақсадининг жиноят-ҳуқуқий аҳамиятини муҳокама қилинг.
Жиноят мотиви дейилганда - инсон фаоллиги манбаси, ички йўналтирувчи ҳиссиёт тушунилади.
Мотив субъектни ўз мақсадлари сари йўналтирувчи куч ҳисобланади. У маълум инсон эҳтиёжлари ва қизиқишларидан юзага келади ва шахсни жиноят содир қилишга йўналтиради. (мас: “Рашк мотиви” орқали қасддан одам ўлдириш жинояти ЖК 97-моддаси 1-қисми).
Жиноят мақсади эса – ижтимоий хавфли қилмишни бажаришдан кўзланган манфаат (мас:“Тамагирлик мақсадида” қасддан одам ўлдириш ЖК 97- моддаси 2 – қисми “и” банди).
Ушбу белгилар жиноят таркиби субъектив томонининг факультатив белгиси сифатида жиноятни квалификация қилишда эътиборга олинмасада, жазо тайинлашда эътиборга олинади. Айрим ҳолларда, ушбу белгилар ЖК Махсус қисм моддалари диспозициясида тўғридан-тўғри жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида ҳам назарда тутилган бўлса, улар жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлиб келади (мас: ЖК 124-моддаси “Болани алмаштириб қўйиш” жинояти диспозициясида мақсад жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида кўрсатилган).



  1. Юридик ва фактик хатоларнинг турлари ва уларнинг жиноят квалификациясига таъсирини муҳокама қилинг.

Хато деганда - шахс ўзи содир қилган қилмишининг юридик ва фактик ҳолатларига нисбатан адашиши тушунилади.
Адашганлик хусусиятига кўра, хато: юридик ва фактик хато турларига бўлинади.
Юридик хато деб - бу шахс содир қилган қилмишининг жиноят ҳуқуқий мотиви ҳақида нотўғри тасаввури тушунилади.
Одатда, юридик хато жиноят квалификациясига таъсир қилмайди. Сабаби, қилмиш жиноят қонунчилиги бўйича тавсифланади, ижтимоий хавфли қилмишни содир қилган шахснинг субъектив фикри бўйича эмас.
Фактик хато деб эса - жиноят таркибининг объектив белгиси ҳисобланадиган ҳолатлар тўғрисидаги нотўғри тушунчаси. Фактик хато жиноятни квалификациясига таъсир қилади.




Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling