Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Агарда жиноят содир этган шахс тергов ёки суддан


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
Агарда жиноят содир этган шахс тергов ёки суддан 
яширинса
Яъни шахс жиноят содир этишда айбланувчи тариқасида 
ишга жалб қилинганлиги ҳақида хабардор бўлган кунидан 
кейин тергов ёки суддан яширинса - 

муддатнинг ўтиши тўхтатилади; 

муддат айбдор ушланган ёки айбини бўйнига олиб арз 
қилган кундан бошлаб қайтадан тикланади; 

Агарда, шахс жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб 
қилинганлиги ҳақида хабардор бўлмасдан туриб, тергов ёки 
судда қатнаша олмаса жавобгарликка тортиш муддатлари 
ўтади. 

агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахс 
юқоридаги муддатлар ўтмасдан қасддан янги (жиноятнинг 
ижтимоий хавфлилик даражаси эътиборга олинмайди) жиноят 
содир этса, муддатнинг ўтиши узилади.
Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари янги 
жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади. 

яъни, иккала жинояти учун ҳам жавобгарликка тортиш 
муддати бир вақтда ўтиши бошланади; 


126 

биринчи содир этган оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳам 
жавобгарликка тортиш муддатлари қайтадан (янгидан) бошлаб 
ҳисобланади; 

агар шахс ушбу муддатлар ўтмасдан эҳтиётсизликдан 
жиноят содир этса, биринчи содир қилган оғир ёки ўта оғир 
жинояти учун жавобгарликка тортиш муддатлари узилмайди, 
балки давом этиб кетаверади. Янги эҳтиётсизликдан содир 
этган жинояти учун ҳам жавобгарликка тортиш муддати 
алоҳида ҳисобланади. 
 
 Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган жиноят содир этган шахс юқоридаги муддатлар 
ўтмасдан янги жиноят содир этса (айб шакли ва содир 
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси 
эътиборга олинмайди), ушбу муддатлар ҳар бир жиноят учун 
алоҳида ҳисобланади: 

бундай ҳолларда биринчи содир этилган жиноят учун 
жавобгарликка тортиш муддати тўхтатилмайди, балки давом 
этаверади; 

янги содир этилган жиноят учун ҳам жавобгарликка 
тортиш муддати бир вақтда давом этаверади. 
Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 10 йил, оғир ёки 
ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб 25 йил ўтган 
бўлса ва шахс тергов ёки суддан яширинган бўлса ҳам 
жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling