Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
15.6. Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш 
 
Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш асослари: 

шахс жиноят содир этган вақтида ақли расо шахс 
бўлганлиги; 

агар жиноят содир этган шахсда ҳукм чиқарилгунига 
қадар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки 
уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатнинг бузилиши 
юзага келган бўлса ва ақли норасо деб топилса, жавобгарликдан 
озод қилинади. 
Ақли норасо шахсларга нисбатан суд томонидан - тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. 
Ақли норасо шахслар содир этган қилмишлари учун 
ЖКнинг 64-моддасида назарда тутилган жавобгарликка 
тортиш муддатлари ўтмасдан туриб тузалсалар, улар умумий 
асосларда жавобгарликка тортилади.
Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари
суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси 
қўлланилган кундан бошлаб ҳисобланади. 
Яъни бундай ҳолда ақли норасо шахсга содир этган 
ижтимоий хавфли қилмиши учун уни жиноий жавобгарликка 
тортиш муддати тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси 


130 
қўлланилган кундан бошлаб ҳисобланади ва у жиноят содир 
этган кундан то суд ажрими чиққунгача қадар ўтган вақт 
жавобгарликка тортиш муддатига қўшилмаслигини англатади. 
 
15.7. Амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш 
 
Жиноят содир этган шахс амнистия акти асосида 
жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси-
нинг 10-бандида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
Сенати 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги 
ҳужжатларни қабул қилади.
Амнистия акти: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига 
биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 
томонидан қабул қилинадиган ҳужжат; 

давлат ва халқ учун муҳим аҳамият касб этувчи саналар 
муносабати билан қабул қилинадиган ҳужжат; 

амнистия акти қабул қилинган кунга қадар содир 
этилган жиноятларга нисбатан татбиқ қилинади; 

татбиқ қилиниши мумкин бўлган жиноятларнинг 
ижтимоий хавфлилик чегараси аниқ белгилаб қўйилади; 

татбиқ қилиниши мумкин бўлган жиноят содир этган 
шахсларнинг чегараси аниқ белгилаб қўйилади; 

амнистия акти қабул қилингандан кейин уч ойлик 
муддат давомида – амнистия акти қабул қилингунга қадар 
содир этилган яъни, терговда бўлган, судда кўрилаётган жиноят 
ишлари ва жазони ўтаётган ёки судланганлик мақомига эга 
бўлган шахсларга нисбатан ижро қилиниши. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling