Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Ярашилганлиги муносабати билан жиноий


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
15.5. Ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод қилиш 
 
 
Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгар-
ликдан озод қилиш деб – жиноят қонунида белгиланган 
тартибда жиноят содир этилиши натижасида жабр кўрган шахс 
(жабрланувчи) билан жиноят содир этишда айбдор деб 
топилган шахснинг ярашиши натижасида айбдорни суд ажрими 
асосида жавобгарликдан озод қилишга айтилади. 
Ярашганлик ўзига-хос хусусиятларига эга бўлиб, улар 
қуйидагилар: 

содир этилган жиноят ЖК 66
1
-моддасида кўрсатилган 
жиноятларга киритилганлиги; 

жабрланувчи билан ярашиш тўғрисидаги ариза (суд 
маслаҳатхонага киргунга қадар) суриштирув, дастлабки тергов 
ва суд мажлисининг исталган босқичида берилганлиги; 

башарти шахс оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун 


129 
муқаддам судланган бўлса, унинг ушбу жинояти учун 
судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган 
бўлишлиги (агар айбдорда ушбу ҳолатда оғир ёки ўта оғир 
жинояти учун судланганлиги мавжуд бўлса, унга ярашув 
битими тузишга рухсат берилмайди);

айбдор ўз айбини тан олиши; 

бир неча жиноят содир этилиб, ушбу жиноятлар ЖК 66
1

моддасида 
кўрсатилган 
жиноятлар 
дорасига 
кирсада, 
такрорийлик белгисини бермаслиги

етказилган зарарнинг қопланиши. 
Ярашганлик муносабати билан жавобгарликдан озод 
қилиш мумкин бўлган жиноят турлари ЖКнинг 66
1
-моддасида 
тугал келтирилган бўлиб, унинг доираси кенгайтирилиб талқин 
этилиши мумкин эмас.
Ярашилганлик муносабати билан жавобгарликдан озод 
қилиш ҳуқуқи судларга тегишли бўлиб, судлар бу ҳақда ажрим 
чиқаради. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling