Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Умумий қоидага кўра, амнистия акти


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Умумий қоидага кўра, амнистия акти - у чиқарилгунга 
қадар содир этилган жиноятларга нисбатан татбиқ этилади.
Узоққа чўзилган ва давомли жиноят содир этган шахсларга 
нисбатан амнистия акти - агар жиноятни ташкил этувчи барча 
ҳаракатлар амнистия акти кучга киргунга қадар амалга 
оширилган бўлсагина татбиқ этилади. Амнистия акти асосида 
шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш давлат томонидан 
унинг жиноятини эмас, балки шахснинг кечирилишидир.
 
 


131 
16-Мавзу. ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ 
16.1. Жазодан озод қилиш тушунчаси ва турлари 
Жазодан озод қилиш деб - суд томонидан жиноят содир 
этишда айбдор деб топилган шахсни: 
- содир этган жинояти учун тайинланган жазодан; 
- ушбу тайинланган жазо турини ҳақиқатда ўташдан; 
- жазони ўташни давом эттиришдан озод қилишга 
айтилади. 
ЖК жазодан озод қилишнинг қуйидаги турларини 
ажратиб кўрсатади: 
Жазодан озод қилиш 
турлари 

жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилиш
(ЖК 69- модда). 

шахснинг ижимоий хавфлилик хусусиятини 
йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод 
қилиш (ЖК 70-модда). 

айбдорни амалда пушаймон бўлганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилиш
(ЖК 71-модда). 

шартли ҳукм қилиш (ЖК 72-модда). 
- жазони ўташдан муддатидан илгари шартли 
озод қилиш (ЖК 73-модда). 
- жазони енгилроғи билан алмаштириш (ЖК 74- 
модда). 
- касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши 
оқибатида жазодан озод қилиш (ЖК 75-модда). 
- амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан 
озод қилиш (ЖК 76-модда). 
Жазодан озод қилишнинг айрим турлари шартли равишда 
қўлланилиши назарда тутилади (шартли ҳукм қилиш ва жазони 
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш). 
Яъни, шахс шартли ҳукм қилинганда ёки жазони ўташдан 
муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганда синов 
муддати ёки жазонинг ўталмай қолган қисми даврида янги 
жиноят содир этса, тайинланган жазонинг бутун муддати ёки 
ўталмай қолган қисми тўлиқ қайта тикланиб, бир-неча ҳукм 
юзасидан жазо тайинланишини ангалатади ва биринчи 
жинояти учун ҳукмнинг шартлилигининг бекор қилиниши 
тушунилади. Яъни, жиноят қонуни ушбу икки турдаги жазодан 


132 
озод қилишда айбдорни маълум бир шартларни келажакда 
бажариши эвазига озод қилишни назарда тутади. Агарда айбдор 
ушбу шартларни бажармаса, жазо ижро этилиши мумкинлигини 
назарда тутади. Жазодан озод қилишнинг бошқа турлари эса
шартли ҳисобланмайди. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling