Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жазони ижро этиш муддати қўлланилмайдиган ҳолатлар


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Жазони ижро этиш муддати қўлланилмайдиган ҳолатлар 
1. шахс 150 — 157-моддаларида, 158-
моддасининг биринчи қисмида,  
159-моддасининг 
учинчи 
ва 
тўртинчи қисмларида, 160, 161 ва 
244
2
-моддаларида 
назарда 
тутилган 
жиноятларни 
содир 
этганда, суд томонидан ЖК махсус 
қисмида ушбу жиноятлар учун 
назарда 
тутилган 
модда 
санкциясидаги ҳар қандай жазо 
тури тайинланганда. 
тайинлаган жазо тури ва 
миқдорининг 
қандай 
даражада бўлишидан қатъий 
назар, жазони ижро этиш 
муддати тайинланмайди ва 
ҳар қандай муддатдан кейин 
ҳам жазо ижро этилади. 


134 
Агар маҳкум суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташдан 
бўйин товласа: 

жазони ижро этиш муддати икки баравар кўпаяди; 

жазони ижро этиш муддати маҳкум жазони ўташдан 
бўйин товлаган кундан бошлаб қайтадан ҳисобланади; 

ижро этиш муддати йигирма беш йилдан ошмаслиги 
керак.
Агар жазо тайинланган кундан бошлаб шахс жазони 
ўташдан бўйин товлаган бўлсада, йигирма беш йиллик муддат 
ўтган бўлса жазо ижро этилмайди. 
16.3. Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш 
 
Жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган 
вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали ҳулқи, меҳнатга 
ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий 
хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан 
озод қилиши мумкин. 
Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотишига 
иккита омил сабаб бўлади: 

шароит (вазият)нинг ўзгариши – объектив омил; 

намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга бўлган ҳалол 
муносабати – субъектив омил. 
Ушбу қоида бўйича маҳкумни жазодан озод қилишнинг 
ягона асоси – шахснинг иши судда кўрилаётган вақтгача 
намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан 
ўзининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлигидир. 
Ушбу қоида бўйича маҳкумни жазодан озод қилишда у 
содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси 
аҳамият касб этмайди. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling