Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма
Download 4.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun
ишлари ёки хизмат бўйича
чеклаш жазоларини ташкил қилса ва иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб колишнинг ҳар-хил миқдори белгиланган ҳолларда - жазоларнинг фақат муддатлари кўшилади; - пул таъминотидан ушлаб қолиш миқдори содир этилган ҳар-бир жиноят учун алоҳида- алоҳида ижро этилади Тайинланган жазолар жарима ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ташкил қилса - ушбу жазо турлари бошқа жазо турларидан алоҳида ижро этилади Узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган бўлса - жазоларни қўшишда енгилроқ турдаги жазони узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қоплаш ёхуд жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил- кесил тайинланади Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган бўлса - жазоларни қўшишда енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қоплаш орқали жазо узил-кесил тайинланади Ушбу қоида жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосига ҳам тааллуқли 121 Илгариги ҳукм юзасидан ижро этилмай қолган қўшимча жазолар ҳукмлар жами тариқасида тайинланган асосий жазога қўшиб тайинланади. Бир неча жиноятлар содир этганлик учун жазо тайинлашнинг бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлашдан фарқи Бир неча жиноят содир этиш учун жазо тайинлаш Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш - икки ёки ундан ортиқ жиноят содир этилиб, улардан бирортаси учун ҳам судланмаган бўлишлик; - жазо тайинлашда шахс рецидивист, хавфли рецидивист ёки ўта хавфли рецидивист деб топилмаслиги; - агарда содир қилинган жиноятлар жиноятлар идеал жамини ташкил қилса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланмаслиги мумкинлиги; - жиноятлар жиноятнинг идеал жами деб топилиб, жазо тайинланган бўлса, жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги. - икки ёки ундан ортиқ жиноят содир этилиб, дастлабки жиноят учун ҳукм чиқарилгандан кейин, то жазо муддати тамом бўлмасдан янги жиноят содир этилишлиги; - қилмиш рецидив жиноят деб топилиши. Шахс хавфли рецидивист ёки ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазо тайинланиши мумкинлиги; - ҳамма вақт оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланишлиги; - ушбу турдаги жазо тайинлашда жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш қўлланилиши мумкин эмаслиги. Download 4.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling