115
Яъни суд содир қилинган барча жиноятларнинг ҳар бири
учун алоҳида жазо тайинлайди сўнгра ушбу жазо турларини
тўла ёки қисман қўшиб (ЖК 61-моддаси қоидаларига кўра) ёхуд
енгилроқ жазо турини оғирроғи билан қоплаб
узил-кесил битта
жазо турини тайинлайди.
Жазоларни қўшиш деганда – турли жазо турларини бир
хил кўринишдаги
жазо турига айлантирилиб, уларнинг
муддатлари қўшилишига айтилади. Ушбу ҳолат бўйича жазо
турлари қўшилганда ЖК 61-моддаси қоидаларига қатъий амал
қилиниши шарт.
Яъни ЖК 61-моддаси қоидаларига кўра
ахлоқ тузатиш
ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ва
интизомий
қисмга жўнатиш, мажбурий жамоат ишлари жазолари бири-
бири билан қўшилмайди, балки ушбу жазо турлари фақатгина
озодликдан маҳрум қилиш жазосигагина қўшилиши мумкин.
Жазоларни қоплаш деб - содир қилинган жиноятлар учун
тайинланган турли жазо турларидан энг оғирининг
муддати
ўзгартирилмасдан бошқа жиноятлар учун ҳам етарли
миқдордаги
жазо
деб
ҳисобланган
ҳолдаги
жазо
тайинланишига айтилади.
Ушбу қоида фақат содир
этилган жиноятлар ижтимоий
хавфлилик даражасига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва
унча оғир бўлмаган жиноятларни ташкил қилганда ёки содир
этилган жиноятларнинг биттаси учун умрбод озодликдан
маҳрум қилиш жазоси ёхуд узоқ муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланганда амалга оширилиши мумкин.
Агарда содир этилган қилмишлар
ижтимоий хавфлилик
даражасига кўра:
Do'stlaringiz bilan baham: