Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
14.6. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган 
жиноятлар учун жазо тайинлаш 
Суд тамом бўлмаган жиноятлар (жиноятга тайёргарлик 
кўрганлик ва суиқасд қилганлик) учун жазо тайинлашда:

ЖК 54-моддасида кўрсатилган умумий қоидаларни; 

жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини

жиноятнинг амалга оширилганлик даражасини; 

жиноятнинг охирига етказилмаганлик сабабларини 
эътиборга олган ҳолда жазо тайинлаши шарт.
Суд тамом бўлмаган жиноятлар учун жазо 
тайинлаганда, жазонинг муддати ёки миқдори - ЖК Махсус 
қисми айнан бир моддаси ёки модда қисмида тамом бўлган 
жиноят учун назарда тутилган жазо турларининг энг кўп 
(максимал) муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги 
керак.
Ушбу ҳолатда мазкур қоида ЖК Махсус қисмида назарда 
тутилган модда санкциясидаги барча жазо турларига тааллуқли 
ҳисобланади. 
Агарда тамом бўлмаган жиноят аёллар ва олтмиш ёшдан 
ошган эркаклар томонидан содир этилган бўлса ва содир 
қилинган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинланса, ушбу жазо турининг муддати ЖК 50-моддасида 


113 
ушбу шахслар учун тайинланиши назарда тутилган озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси муддатининг тўртдан уч қисмидан 
ошмаслиги лозим бўлади.
Мазкур қоида: 

ўта хавфли рецидивистларга; 

уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига

тинчлик ва хавфсизликка қарши қаратилган тамом 
бўлмаган жиноятлар содир этганларга; 

ЖК 97-моддаси 2-қисмидаги “Жавобгарликни оғирлаш-
тирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш”га тайёргарлик 
кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга

ЖК 118-моддаси 4-қисмидаги “Ўн тўрт ёшга тўлмаган-
лиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш”га 
тайёргарлик кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга; 

ЖК 119-моддаси 4-қисмидаги “Ўн тўрт ёшга тўлмаган-
лиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжини 
ғайритабиий усулда қондириш”га тайёргарлик кўрган ёки 
суиқасд қилган шахсларга; 

ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий 
қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш 
мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни
радиоактив материалларни контрабанда қилишга тайёргарлик 
кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга нисбатан татбиқ 
қилинмайди.
Ушбу ҳолатларда жазо умумий асосларда тугалланган 
жиноятлар учун тайинланиши назарда тутилган жазо муддати 
ва миқдоридан келиб чиқиб тайинланади ва юқорида 
таъкидланган қоида, яъни ЖК Махсус қисми айнан бир моддаси 
ёки модда қисмида назарда тутилган жазо турларининг энг кўп 
муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги лозим деган 
қоида татбиқ қилинмайди. 
Тамом бўлмаган жиноятлар учун - умрбод озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эмас. Ушбу қоида 
барча турдаги жиноятларга тааллуқли. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling