Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


муддатга озодликдан маҳрум қилиш


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Узоқ 
муддатга озодликдан маҳрум қилиш йигирма йилдан ортиқ 
лекин йигирма беш йилдан кам бўлган муддатга, фақатгина: 

жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан 
одам ўлдирганлик (ЖК 97-моддаси 2-қисми); 

терроризм (ЖК 155-моддаси 3-қисми)да назарда 
тутилган жиноятни содир этганлик учун тайинланиши мумкин. 
Узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қуйидаги шахсларга нисбатан тайинланмайди: 

аёлларга; 

ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга

олтмиш ёшдан ошган эркакларга.
Агарда жазони манзил-колонияда ўташи тайинланган 
маҳкум сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилса, суд 
маҳкумни манзил-колониядан жазонинг ўталмаган қисми 
муддатига умумий тартибли колонияга ўтказади. 
 
13.12. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
 
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси деб
фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли 
жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали 
жамиятдан муддатсиз ажратишдан иборат бўлган жазо турига 
айтилади. 
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақатгина: 

жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан 
одам ўлдирганлик (ЖК 97-моддаси 2-қисми); 

терроризм (ЖК 155-моддаси 3-қисми)да назарда 
тутилган жиноятни содир этганлик учунгина тайинланиши 
мумкин. 
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси - қуйидаги 
шахсларга нисбатан тайинланмайди: 

аёлларга; 

ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга

олтмиш ёшдан ошган эркакларга (ушбу ҳолатда, биринчи 
инстанция суди томонидан айбдорнинг ҳукм чиқариш кунига 
қадар, апелляция шикояти (протести) берилган ҳолда – иш 
апелляцияси инстанциясида кўрилган кунга қадар бўлган 
ёшидан келиб чиқиб қўлланилади).


108 
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тамом бўлмаган 
жиноятлар учун тайинланиши мумкин эмас. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling