Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


 Интизомий қисмга жўнатиш жазоси


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
13.10. Интизомий қисмга жўнатиш жазоси 
 
Интизомий қисмга жўнатиш дебжиноят қонунида 
назарда тутилган ҳолларда, суд томонидан белгиланган муддат 
мобайнида шахсни ички тартиби анча қаттиқ бўлган махсус 
ҳарбий қисмга жойлаштириш кўринишидаги жазо турига 
айтилади.
Ушбу жазо тури фақат: 

муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисига нисбатан 
татбиқ қилинади; 

ЖК Махсус қисм моддасида назарда тутилган 
ҳолардагина, уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга 
қўлланилади; 

ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар 
содир қилинганда тайинланади;

маҳкумни муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум этади; 

жазони ўташ вақти ҳарбий хизматни ўташ муддатига 
қўшилмайди.
Агарда муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси 
томонидан (ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши 
жиноятлардан) бошқа бир турдаги жиноят содир этилганда 
жиноят қонунида назарда тутилган ҳолларда суд иш ҳолатлари 
ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп 
бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига 
шу муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазосини қўллаши 
мумкин. Ушбу ҳолатда интизомий қисмга жўнатиш жазосининг 
муддати бир йилдан ортиқ бўлиши мумкинлиги аҳамият касб 
этмайди. 
 
13.11. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
Озодликдан маҳрум қилиш деб - маҳкумни жамиятдан 
маълум бир муддатга ажратишга айтилади. Маҳкумни 
жамиятдан ажратиш: 

жазони ижро этиш колониясига юбориш; 


105 

турмага жойлаштириш орқали амалга оширилади. 
Озодликдан маҳрум қилиш - бир ойдан йигирма йилгача 
муддатга белгиланади. Бир неча ҳукмлар юзасидан бир неча 
жазоларни қўшиш тартибида тайинланганда эса - муддат 
йигирма беш йилгача белгиланиши мумкин. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling