100
Мажбурий жамоат ишларининг ижросини назорат қилувчи
органлар маҳкумлар томонидан
мажбурий жамоат ишларини
ўталиши мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ишларининг
турини белгилайди.
Бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган
муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт
соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган
ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган
муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.
Мажбурий жамоат ишлари қуйидагиларга
нисбатан
қўлланилмайди:
-
пенсия ёшига етган шахсларга;
-
ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга;
-
ҳомиладор аёлларга;
-
уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;
-
биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига;
-
ҳарбий хизматчиларга;
-
чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон
Республикасида
доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга.
Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд
мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий
жамоат ишларининг тўрт соатини:
-
озодликни чеклашнинг бир кунига;
-
озодликдан
маҳрум
қилишнинг
бир
кунига
тенглаштирган ҳолда ҳисоблайди ва озодликни чеклаш ёки
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазо билан
алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт
жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
13.7. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
Ахлоқ тузатиш ишлари деб – жиноят содир этишда
айбдор деб топилган
шахс иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз
фоизигача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда уни
олти ойдан уч йилгача бўлган муддатга
меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат бўлган жазо
чорасига айтилади.
Ахлоқ тузатиш ишлари суднинг ҳукмига мувофиқ:
-
маҳкумнинг ўз иш жойида;
101
-
мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади.
Do'stlaringiz bilan baham: