Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Қўшимча жазо тариқасида эса -


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Қўшимча жазо тариқасида эса - ЖК Махсус қисмининг 
тегишли моддасида асосий жазо тариқасида назарда 
тутилмаган бўлса, ҳар қандай турдаги асосий жазога қўшимча 
жазо тариқасида тайинланиши мумкин. 
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш - асосий жазо 
тариқасида тайинланганда, уни ўташ муддатлари йиллар
ойлар ва кунлар билан ҳисобланиб, суднинг ҳукми қонуний 
кучга кирган кундан бошлаб муддат ўтиши бошланади. 
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш - қўшимча жазо 
тариқасида интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум 
қилиш жазоларига қўшиб тайинланганда, муайян ҳуқуқдан 
маҳрум қилиш ушбу жазо турларининг бутун муддатига ва 
ушбу жазолар ижро этиб бўлингандан кейин суд томонидан 
тайинланган муддатга ҳам татбиқ этилади. Масалан: айбдорга 
содир қилган жинояти учун суд беш йилга озодликдан маҳрум 
қилиш ва икки йилга қўшимча жазо тариқасида муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлади. Айбдор асосий 
жазо озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ даврида (беш 
йил мобайнида) ҳам муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган деб 
ҳисобланади. Ушбу жазони ўтаб бўлгандан сўнг, суд томонидан 
қўшимча жазо тариқасида икки йиллик муддатга тайинланган 
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташни бошлаши 


99 
назарда тутилади. Ушбу қоида фақат, интизомий қисмга 
жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш жазоларига тааллуқли. 
Муайян 
ҳуқуқдан 
маҳрум қилиш 
жазоси қўшимча 
жазо тариқасида 
тайинланганда, 
уни ўташ 
муддатларини 
ҳисоблаш 
Асосий жазо 
турлари 
Муайян ҳуқуқдан маҳрум 
қилиш жазосини 
муддатларини ҳисоблаш 
тартиби 
озодликдан 
маҳрум қилиш; 
интизомий 
қисмга жўнатиш 
асосий жазонинг бутун 
муддатига, бундан ташқари суд 
ҳукми билан тайинланган 
муддатга жорий этилади 
бошқа асосий 
жазоларга 
ҳукм қонуний кучга кирган 
вақтдан бошлаб ҳисобланади 
шартли ҳукм 
қилинганда 
ҳукм қонуний кучга кирган 
вақтдан бошлаб ҳисобланади 
Агарда шахс бир неча жиноятларни содир қилса ва ушбу 
жиноятларининг бири учун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш 
жазоси асосий жазо тариқасида тайинланса, унда муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси бошқа асосий жазо турлари 
билан бир вақтда ижро этилади. Яъни, жарима ёки муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо озодликдан маҳрум 
қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликни чеклаш, хизмат 
бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат 
ишлари жазоси билан қўшилганда ҳар қайсиси алоҳида ижро 
этилади (ЖК 61-моддаси). Ушбу ҳолатда муайян ҳуқуқдан 
маҳрум қилиш жазоси қўшимча жазо тариқасида тайинлан-
гандаги қоидалар татбиқ қилинмайди. 
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум 
қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди. Агарда, одам ўлишига 
ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мавжуд 
бўлмаса. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling