Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


 Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
13.13. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум
қилиш жазоси 
 
Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш деб - 
қўшимча жазо тариқасида, ушбу унвонга эга бўлган шахс 
томонидан оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилганда асосий 
жазога қўшиб тайинланадиган ва шахсни ушбу унвон ёки 
мукофотдан маҳрум қиладиган жазо турига айтилади. 
Ушбу жазо турининг қўлланилиши асослари қуйидагилар: 

жиноят содир этган шахснинг давлат рўйхатида 
турадиган маълум бир унвон ёки мукофотларга эга бўлганлиги; 

содир этган жинояти ижтимоий хавфлилик даражасига 
кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятни ташкил қилганлиги; 

жазонинг мақсадига эришиш учун ушбу қўшимча жазо 
чорасини қўллашнинг зарурлиги. 
Ушбу унвон ёки мукофотдан маҳрум қилиш - олий ҳарбий 
ёки махсус унвонга ёхуд Ўзбекистон Республикасининг давлат 
мукофотларига эга бўлган шахс томонидан оғир ёки ўта оғир 
жиноят содир этилганда, суд ҳукми асосида киритадиган 
тақдимномасига биноан мазкур унвон ёки мукофотдан 
ушбу унвон ёки мукофотни берган орган томонидан олиб 
ташланади; 
Ушбу жазо тури ЖК Махсус қисм моддасида назарда 
тутилган ҳар қандай асосий жазо турига қўшимча жазо 
тариқасида тайинланиши мумкин.
 
 
 


109 
14-Мавзу. ЖАЗО ТАЙИНЛАШ 
14.1. Жиноят ҳуқуқида жазо тайинлашнинг
умумий асослари 
 
Жазо тайинлаш деб - жиноят содир этишда қонунда 
белгиланган тартибда айбли деб топилган шахсга нисбатан ЖК 
Махсус қисм моддаси санкциясида назарда тутилган жазо 
(мажбурлов чораси)ни қўлланилиши тушунилади. 
Суд жазо тайинлашда: 

ЖК Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун 
жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган 
доирада; 

ЖК Умумий қисмнинг қоидаларига мувофиқ; 

содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасини;

қилмишнинг содир қилиниши сабабини; 

етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини; 

айбдорнинг шахсини; 

жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолат-
ларни ҳисобга олиши шарт.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling