Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


 Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
14.2. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар 
ЖК 55-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатларни суд жазони 
енгиллаштирувчи ҳолат деб топади: 

айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин 
кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол 
ёрдам бериш; 

етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш; 

оғир шахсий, оилавий шароитлар оқибатида ёки бошқа 
мушкул аҳволда жиноят содир этиш

мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатидан 
ёхуд бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли жиноят содир этиш; 

жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқача 
ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган кучли 
руҳий ҳаяжонланиши ҳолатида жиноят содир этиш; 

зарурий мудофаанинг, охирги заруратнинг асосли 
чегарасидан четга чиқиб жиноят содир этиш, ижтимоий хавфли 
қилмишни содир этган шахсни ушлашда, касб ёки хўжалик 


110 
фаолиятига боғлиқ бўлган асосли таваккалчиликда зарар 
етказиш; 

вояга етмаганнинг жиноят содир этиши; 

ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши; 

жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқ-
атвори таъсири остида жиноят содир этиш. 
Агарда, енгиллаштирувчи ҳолат ЖК Махсус қисмининг 
моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида 
назарда 
тутилган 
бўлса, 
жазо 
тайинлашда 
яна 
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олинмайди. 
Жазо тайинлашда суд ушбу моддада назарда тутилмаган 
бошқа ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши 
мумкин. 
14.3. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар 
ЖК 56-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатларни суд жазони 
оғирлаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин: 

ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; 

ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан; 

хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги 
муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига 
нисбатан; 

айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа 
жиҳатдан қарам шахсга нисбатан; 

ўта шафқатсизлик билан; 

кўпчилик учун хавфли бўлган усулда; 

ёш бола ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги айбдорга 
аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда; 

жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб 
чиққанлиги; 

умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки 
фавқулодда ҳолат вақтида ёҳуд оммавий тартибсизликлар 
жараёнида; 

ғаразли ёки бошқача паст ниятларда; 

ирқий ёки миллий душманлик ёҳуд адоват замирида

бир гуруҳ 
шахслар томонидан олдиндан тил 
бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёҳуд жиноий уюшма 
томонидан; 

илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг 


111 
такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши; 

мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг 
аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир 
қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш. 
Суд содир этилган жиноятнинг хусусиятини эътиборга 
олиб, ушбу ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги 
ҳам мумкин. 
Суд жазо тайинлашда ушбу оғирлаштирувчи ҳолатлардан 
бошқа ҳолатни оғирлаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин эмас. 
Ушбу оғирлаштирувчи ҳолатлар ЖК Махсус қисмининг 
моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида 
назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда яна оғирлаштирувчи 
ҳолат сифатида ҳисобга олинмайди. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling