114
-
иштирокчилик шаклини;
-
ҳар қайси иштирокчининг шахсига тегишли бўлган
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни;
-
ушбу енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар
фақат ушбу иштирокчининг ўзига
жазо тайинлашда инобатга
олинади.
Агарда иштирокчилик шакли содир этилган жиноятнинг
ЖК Махсус қисм моддасида алоҳида назарда тутилган бўлса, уни
қўшимча равишда оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида эътироф
этиш мумкин эмас.
14.7. Бир неча жиноят содир этганлик учун
жазо тайинлаш
Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш
(ЖК 59- моддаси) бир қанча
жиноятлар содир этишнинг -
жиноятлар мажмуи кўринишига таалуқлидир.
Жиноят қонунида кўзда тутилган,
жиноятлар мажмуи
бўйича жазо тайинлаш қоидалари қўйидаги ҳолларда
қўлланилади:
-
қилмиш жиноят қонунининг турли моддалари билан
квалификация қилинганда;
-
қилмиш ЖК Махсус қисми битта моддасининг бир неча
қисмлари билан квалификация қилинганда,
башарти ушбу
қисмлар турли жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутса;
-
шахс бир неча қилмишни содир этган бўлиб, улардан
бири тугалланган жиноят тариқасида, бошқалари эса жиноятга
тайёргарлик, суиқасд ёки иштирокчиликда содир қилинганда;
-
иш бўйича ҳукм чиқарилгандан кейин мақкумнинг
биринчи иш бўйича чиқарилган ҳукмгача яна бошқа жиноятда
айбдорлиги аниқланганда;
-
иш бўйича шахсга айблов ҳукми эълон қилиниб, ушбу
ҳукм қонуний кучга кирмасдан шахснинг бошқа бир жиноятни
содир қилганда.
Do'stlaringiz bilan baham: