Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинланган бўлса, ушбу жазо 
турлари узоқ муддатга озодликдан 
маҳрум 
қилиш 
жазоси 
билан 
қопланмайди, 
балки 
ушбу 
жазо 
турлари алоҳида ижро этилади; 

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш 
жазоси узоқ муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси билан бир 
вақтда ижро этилади ва узоқ муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 
бутун муддатига татбиқ қилинмайди. 
4. 
Жиноятлар мажмуини 
ташкил қилувчи 
жиноятлардан биттаси 
учун умрбод озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси 
тайинланган бўлса 

бошқа енгилроқ турдаги барча 
жазолар умрбод озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси билан қопланиб, узил-
кесил жазо тайинланади; 

ушбу қоида жарима ва муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосига ҳам 
таалуқли бўлади. 
5. 
Жиноятлар мажмуини 
ташкил қилувчи 
жиноятлардан биттаси 
учун жарима ёки муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинланган 
бўлса 
- ушбу жазо турлари бошқа жазо 
турларидан алоҳида ижро этилади. 
Бунда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш 
жазоси бошқа асосий жазо турлари 
билан бир вақтда ижро этилади. 
6. 
Жиноятлар мажмуини 
ташкил қилувчи 
жиноятлар учун ахлоқ 
тузатиш ишлари ёки 
хизмат бўйича чеклаш 
жазолари тайинланган 
бўлса 

ушбу жазо турларининг фақат 
муддатлари қўшилади;

айбдорнинг иш ҳақидан ёки пул 
таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар-
хил миқдори белгилаган ҳолларда, 
ушбу 
жазо 
турларининг 
фақат 
муддатлари қўшилади; 

айбдорнинг иш ҳақидан ёки пул 
таъминотидан ушлаб қолиш эса, ҳар-
бир жиноят учун алоҳида ижро 
этилади. 


118 
Жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган асосий жазога суд 
айрим жиноятлар учун тайинланган қўшимча жазоларни ҳам 
қўшиши мумкин. Бунда: 
Алоҳида жиноятлар учун тайинланган қўшимча жазолар 
бир турга мансуб бўлса, суд ушбу қўшимча жазо тури учун 
белгиланган 
максимал 
муддат 
доирасида 
уларнинг 
енгилроғини оғирроғи билан қоплаш ёки уларни тўла ёки 
қисман қўшиш қоидаси орқали узил- кесил жазо тайинлайди.
Яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси бир неча 
жиноятлар учун қўшимча жазо тариқасида тайинланиб, улар 
қўшилганда жиноятлар мажмуи тариқасидаги мудати уч 
йилдан ортиб кетмаслиги лозим.
Ушбу ҳолатда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси 
жиноятлар мажмуи учун узил-кесил тайинланган асосий жазо 
(озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш ва 
озодликни чеклаш) жазоси муддатига ва суд тайинлаган 
муддатга тадбиқ қилинади.
Агарда жиноятлар учун тайинланган қўшимча жазо 
турлича бўлса, улар алоҳида-алоҳида ижро этилади. 
Иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг ана шу 
иш бўйича чиқарилган ҳукмга қадар содир этган яна бошқа 
жиноятда айбли эканлиги аниқланган тақдирда ҳам жазо 
жиноятлар мажмуи тартибида тайинланади. Бундай ҳолда 
жиноятлар мажмуи бўйича суд томонидан тайинланган жазо 
муддатига биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталмай қолган 
қисми қўшилади ва узил-кесил тайинланган жазо муддати 
биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатидан кам 
бўлмаслиги лозим. Ушбу ҳолатда шахс томонидан ўтаб 
бўлинган жазо муддати иккала жиноят учун узил-кесил 
тайинланган жазо муддатига ҳам татбиқ этилади (масалан: 
шахс содир этган ўғрилик жинояти учун 5 йилга озодликдан 
маҳрум этилди ҳамда у мазкур жазонинг 3 йилини ўтаб 
бўлганидан кейин ўғрилик жиноятини содир этгунига қадар 
талончилик жиноятини содир этганлиги ҳам аниқланди. Ушбу 
ҳолатда суд талончилик жинояти учун ҳам 5 йилга озодликдан 
маҳрум қилиш жазосини тайинланади ва ЖК 59-моддаси 
қоидаларидан келиб чиқиб жазоларни қисман қўшиш йўли 
билан узил-кесил шахсга 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш 
жазосини тайинланади. Ушбу ҳолатда шахс мазкур жазо 
муддатининг 3 йилини ўтаб бўлган ҳисобланади ва фақат 


119 
қолган 4 йилини ўтаб бериши лозим бўлади). 
Агарда жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлар 
ЖК Махсус қисм битта моддасининг турли қисмларида назарда 
тутилган жиноятларни ташкил қилса, ушбу жиноятлар учун 
жазо тайинлашда ЖК 59–моддасида назарда тутилган жазо 
тайинлаш қоидалари татбиқ қилинмайди. Ушбу ҳолатда жазо 
тайинлаш
айбдор шахс ҳаракатлари квалификация қилинган ЖК Махсус 
қисм моддасининг энг оғир қисми билан жавобгарликка 
тортилиб, ўша қисм санкциясида назарда тутилган жазо 
турларидан бири назарда тутилган муддатлар доирасида 
тайинланади (ЖК 33-моддаси). 
Жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинланганда, 
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кўп муддати 
йигирма йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling