122
тузатиш ишлари, мажбурий жамоат
ишлари жазолари билан
кўшилганда ҳар қайси жазо тури алоҳида ижро этилади.
ЖК 61-моддаси қоидаларига кўра
ахлоқ тузатиш ишлари,
хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ва
интизомий қисмга
жўнатиш, мажбурий жамоат ишлари жазолари
бири-бири
билан қўшилмайди, балки ушбу жазо турлари фақатгина
озодликдан маҳрум қилиш жазосигагина қўшилиши мумкин.
Суд жазо тайинлаш вақтида
ушлаб туришнинг, қамоққа
олишнинг ёки уй қамоғининг ҳар бир кунини:
-
озодликни чеклашнинг, интизомий қисмга жўнатиш ва
озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига;
-
ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч
кунига;
-
мажбурий жамоат ишларининг 4 соатига тенглаштириб
ҳисоблайди (ЖК 62
-моддаси).Ушлаб
турилган, қамоқда ёки уй
қамоғида сақланган шахсга суд томонидан жарима тайинлашда
ушлаб туришнинг, қамоқда ёки уй қамоғида сақлашнинг бир
кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисмига
тенглаштириб ҳисобга олади.