Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
13.9. Озодликни чеклаш жазоси 
Озодликни чеклаш - суд томонидан маҳкумга нисбатан 
яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай 
тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан 
чиқишни чеклашдан иборат бўлган жазо туридир. 
Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга 
тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар 
назорати остида ўталади. Суд томонидан озодликни чеклаш
уни маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган 
қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро этишдан 
бўйин товлашнинг олдини олиш ҳисобга олинган ҳолда 
белгиланади. 


103 
Суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни 
(чеклашларни) ҳам юклаши мумкин (бунда қўлланилаётган 
тақиқнинг (чеклашнинг) хусусиятларини ҳисобга олинади),: 

муайян жойларга бормаслик; 

оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок 
этмаслик; 

муайян фаолият билан шуғулланмаслик; 

муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида 
сақламаслик; 

транспорт воситасини бошқармаслик; 

маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз 
яшаш жойини, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, 
тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик; 

муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик; 

алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан 
фойдаланмаслик; 

алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик. 
Суд озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахснинг 
зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклаши мумкин : 

ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини 
қоплаш; 

ишга ёки ўқишга жойлашиш; 

тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятлар. 
Суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни 
(чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин, агар: 

озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ 
даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган бўлса; 

тузалиш йўлига қатъий ўтган бўлса; 

етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини 
қоплаган бўлса. 
Суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган 
муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин
агар: 

маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони 
ўташдан қасддан бўйин товласа; 

суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни 
бажармаса. Бунда жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган 
жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди. 
Озодликни чеклаш қуйидагиларга нисбатан тайинлан-
майди: 


104 

ҳарбий хизматчилар; 

чет эл фуқаролари 

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга 
бўлмаган шахслар. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling