6.1. Жиноятнинг объектив томони тушунчаси
ва унинг белгилари
Жиноятнинг объектив томони деб - содир қилинган
ижтимоий хавфли қилмишнинг ташқи томони хусусиятларини
ифодаловчи қонун томонидан ўрнатилган белгилар мажмуига
айтилади. Яъни жиноят содир қилишнинг усул ва йўлларини
назарда тутувчи белгилар йиғиндиси тушунилади.
Одатда ушбу белгилар ЖК Махсус қисм моддалари
диспозициясида кўрсатилган бўлади.
Объектив томон - ЖК Махсус қисм ҳар бир моддасининг
диспозициясида жиноят таркибининг зарурий белгиси
сифатида кўрсатилади.
Жиноят таркиби объектив томони одатда, жиноят қонуни
билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар
етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини вужудга
келтирадиган
қилмиш
(ҳаракат
ёки
ҳаракасизлик)ни
ифодалайди.
Жиноят объектив томонининг белгилари иккита асосий
гуруҳга ажратилади:
Биринчи гуруҳ белгилари - ўзгармас ва ҳар бир жиноят
таркиби учун хос бўлган ва мазкур элементсиз жиноят таркиби
мавжуд бўлмайдиган зарурий белгилар;
Иккинчи гуруҳ белгилари эса - жиноятнинг бевосита
объектив томони таркибида бўлмаслиги ҳам мумкин бўлган
факультатив характерга эга бўлган белгилар.
Ушбу икки гуруҳ белгилари қуйидагилардан иборат:
-
ижтимоий хавфли қилмиш;
-
ижтимоий хавфли оқибат;
-
ижтимоий хавфли қилмиш ва ижтимоий хавфли оқибат
ўртасидаги сабабий боғланиш;
-
жиноят содир қилиш вақти, шароити, жойи, усули,
жиноят содир этиш воситаси ёки қуроли.
Барча жиноят таркиби турлари учун жиноят объектив
томони зарурий белгиси сифатида - ижтимоий хавфли
қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) олинади.
Агар содир қилинган жиноят моддий таркибли бўлса:
Do'stlaringiz bilan baham: |