Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

№ 
Гуруҳи
Шартлари
1. 
таҳдид солаётган 
хавфга нисбатан 
ҳуқуқий шартлар 

хавфнинг бевосита жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга 
қаратилганлиги; 

муқаррарлиги; 

реаллиги. 
2. 
мудофаага 
нисбатан ҳуқуқий 
шартлар 

жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
манфаатларни 
ҳимоя 
қилишга 
қаратилганлиги; 

хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан 
қайтаришнинг иложи йўқлиги; 

зарарнинг учинчи шахсга етказилиши

келтирилган зарар олди олинган зарарга 
қараганда камроқ бўлишлиги.
Шахснинг ҳаракатларини охирги зарурат ҳолатида эмас 
деб топишнинг шартлари: 

хавфни бошқа воситалар орқали олдини олиш 
имкониятининг мавжудлиги; 

келтирилган зарар олди олинган зарардан ошиб 
кетишлиги.
Охирги зарурат чегарасидан четга чиқиб, қасддан ёки 
эҳтиётсизлик орқасидан зарар етказганлик учун шахс умумий 
асосларда жиноий жавобгарликка тортилади. Лекин жазо 
тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолат сифатида суд томонидан 
қабул қилиниши мумкин.
Охирги зарурат зарурий мудофаадан қуйидаги 
белгилари билан фарқланади:


87 

хавф манбаини фақатгина шахснинггина хулқ атвори 
ташкил этмаслиги; 

зарар тажовузчига эмас, учинчи шахсга етказилиши; 

зарар етказмасдан туриб, хавфнинг олдини олиш 
имконияти-нинг мавжуд эмаслиги; 

етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда 
камроқ бўлишлиги. 
 
12.6. Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш 
 
Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш деб - шахснинг 
буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб 
вазифаларини қонунан бажариши туфайли жиноят қонуни 
билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар 
етказишда ифодаланадиган ҳаракатига айтилади.
Бундай шахснинг ҳаракати жиноят деб топилмайди ва 
жиноий жавобгарликни истисно қилади.
Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа 
фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, ўша 
ноқонуний буйруқ берган шахс билан биргаликда умумий 
асосларда жавобгарликка тортилади ва уларнинг ҳаракатлари 
иштирокчиликда содир этилган жиноят деб баҳоланади. 
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни 
ёҳуд мансаб вазифасини бажармаган ёки бузган шахс 
жавобгарликка тортилмайди. Лекин шахс амалда содир этган 
қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари 
мавжуд бўлса, у умумий асосларда жавобгарликка тортилади. 
Айрим ҳолларда буйруқни бажармасликнинг ўзи жиноий 
жавобгарликни келтириб чиқаради. Масалан: ЖК 279-моддаси 
“Бўйсунмаслик” жиноятида. Шундай ҳолларда шахс ноқонуний 
равишда берилган буйруқ ёки фармойишни бажармаса ва ушбу 
буйруқнинг ғайриқонунийлигини билмаган бўлса, унинг 
ҳаракатларини ЖК 279-моддаси билан квалификация 
қилиниши лозимлигини англатади.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling