Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Ферментларнинг спецификлигини аниқлаш


Download 0.97 Mb.
bet19/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Ферментларнинг спецификлигини аниқлаш

Ферментлар биологик катализатор бўлиб, ўзига хос таъсир қилиш ҳусусиятларига эга. Уларнинг бундай ўзига хослиги тирик организмларга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири ҳисобланади. Каталитик жараёнларда фермент-субстрат комплексининг ҳосил бўлиши, ферментларнинг тузилиши, оқсил молекуласи тузилишига унинг фаол қисмлари билан субстратнинг тегишли гурухлари ўртасидаги кимёвий боғлар ҳосил бўлишига боғлиқ. Ҳар бир фермент маълум бир субстратга ёки молекуладаги кимёвий боғнинг маълум турига таъсир этади.


Зарур асбоблар: пробиркалар, штатив, пипеткалар, термостат.
Реактивлар: крахмалнинг 1 % ли эритмаси, сахарозанинг 2 % ли эритмаси, суюлтирилган сўлак-амилаза, сахараза (10 г ачитқини 100 мл дистилланган сувда гомогенизация қилинади), натрий ишқорининг 20 % ли эритмаси, 1% ли йоднинг калий йоддаги эритмаси.


Иш тартиби:
Тўртта пробирка оламиз, биринчи ва иккинчи пробиркаларга 2-4 мл крахмал эритмасидан, учинчи ва тўртинчи пробиркаларга 2-4 мл суюлтирилган сўлак- амилаза, иккинчи ва тўртинчи пробиркаларга 2-4 мл сахараза ферменти солинади, сўнгра пробиркаларни чайқатиб 20 минут 37 С ли термостатга инкубация қилиш учун қўйилади. Инкубациядан кейин 1 ва 2 пробиркаларга 1-2 томчи йоднинг калий йоддаги эритмасидан томизилади., 3 ва 4 прбиркаларга 2-4 мл натрий ишқорнинг 20 % ли эритмасидан, 2-4 томчи мис сульфатнинг 5 % ли эритмасидан солиб қиздирилади.
Натижада амилаза крахмални гидролизлайди ва сахараза сахарозани.
Тирозиназа ферментининг фаоллигини аниқлаш

Тирозиназа ферменти оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини катализ қилувчи ферментларга мансуб бўлиб, ўсимлик таркибида кенг тарқалган. Улар ўсимлик маҳсулотларида рангли моддалар меланинларнинг ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга.


Реактивлар: картошка, тирозиннинг 0,1% ли эритмаси - 0,1 г тирозин 100 мл 0,01 н Na2 Co3 эритмасида кучсиз қиздирилиб эритилади.
Ишнинг бориши. Картошка қирғич ёрдамида майдаланиб 2-3 қават дока орқали сиқиб шираси олинади. Иккита пробиркага 1 мл дан картошка шираси солинади. 1-пробиркага 2-3 томчи сув, 2- пробиркага 2-3 томчи тирозиннинг 0,5% ли эритмаси қўшилади. Пробиркадаги суюқлик яхшилаб аралаштирилиб 60 минут давомида 40о С инкубацияга қўйилади. Вақти-вақти билан 3-4 марта пробиркалар яхшилаб аралаштириб турилади. Вақт ўтгач, тирозин қўшилган пробиркада қора ранг ҳосил бўлади. Бу ранг тирозиназа ферменти таъсирида тирозиндан ҳосил бўлган меланинга хосдир.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling