Бижғиш жараёнида анорганик фосфатнинг ишлатилишини аниқлаш
Глюкоза оксидланиш жараёнида оралиқ махсулотлар – гексоза ва триозаларнинг фосфорланган бирикмалари хамда АТФ хосил бўлади. Фосфорланиш анорганик фосфатнинг боғланиши билан боғлиқ бўлгани туфайли унинг эритмадаги миқдори камаяди. Анорганик фосфор миқдорини фосфор молибдат комплекси хосил бўлиши ва уни молибден тузигача қайтариш йўли билан аниқлаш мумкин.
Иш тартиби.
1 г ювилган ва қуритилган хамир туриш 1 г сахароза ёки глюкоза 5 мл сув билан аралаштирилиб, майдаланади. Майдаланган аралашма пробиркага олинади ва унга 5 мл фосфат эритмасидан солиб яна аралаштирилади. Аралашмадан 1 мл олиб 1 мл УХСК эритмаси солинган пробиркага ўтказилади ( бу текширув пробирка хисобланади ). Қолган аралашма 37 0 С ли термостатга қўйилади. Алохида учта пробиркага 1 мл дан УХСК эритмаси солиб, унга термостатдаги ачитқи аралашмадан вақти – вақти билан солинади.
Биринчи пробиркага 30, иккинчи 60, учинчисига эса 90 дақиқадан сўнг 1 мл ачитқи солинади. Тўртинчи пробиркага хам 1 мл ачитқи солинади. Ачитқи оқсиллари чўкмага тушгач хар қайси пробиркадаги эритма фильтр қоғоздан ўтказилади. Оқсилсиз фильтрат таркибидаги анорганик фосфат аниқланади.
Анорганик фосфатни аниқлаш
Юқоридаги оқсилсиз фильтратнинг хар қайсисидан 0,5 мл дан тоза пробиркаларга олинади ва унга 1 мл аммоний молибдат эритмасидан 1 мл солинади. Эритмалар устига 8 мл дистилланган сув солиб, яхшилаб аралаштирилади ва хона хароратида ранг хосил бўлгунча 15 дақиқа сақланади. Пробиркадаги эритмаларнинг ранги бир–бири билан солиштирилади.
6 - машғулотга тайёрланиш учун саволлар
Ўсимликларда аэроб нафас олиш нимага асосланган?
Крахмал нимадан тузилган?
Пектин моддалар нима?
Моносахаридлар ва дисахаридларнинг ўсимликлар ривожланишидаги аҳамияти.
Полисахаридлар нима, қандай сахаридларни биласиз?
Қандай ўсимликларда углеводлар кўп бўлади?
Инулин ва целлюлоза нима, қайси ўсимликларда бўлади?
Углеводларнинг ўсимликлар учун аҳамияти ва вазифаси.
№ 6 лаборатория машғулоти
Do'stlaringiz bilan baham: |