Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Аниқлашнинг асосий босқичлари


Download 0.97 Mb.
bet29/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Аниқлашнинг асосий босқичлари



  1. Доривор ўсимликлардаги пектин моддаларни ажратиб олиш.

  2. Доривор ўсимликлардаги пектин моддалар миқдорини аниқлаш.



Пектин моддаларни ажратиб олиш

Пектин моддаларини ўсимлик меваларидан, туганакларидан, илдизмеваларидан ва пояларидан ажратиб олиш мумкин.


Иш тартиби:
25 г янги узилган ўсимлик материалидан (картошка, олма, лимон, қандлавлаги) олиб, бир ҳил масса бўлгунча қум ёки шиша кукунлари ёрдамида майдаланади. Масса ҳажми 500 мл конуссимон колбага солинади ва унинг устига 45оС гача иситилган сувдан 100 мл қуйилади. Колба 45оС иссиқликдаги сув ҳаммомида 30 минутча қолдирилади ва вақти-вақти билан аралаштирилиб турилади. Вақт тугагач, колбанинг оғзи каучук пўкак билан беркитилади ва 15-20 минут давомида қаттиқ чайқатилади. Кейин колбадаги суюқлик минутига 3000 тезликда 10-15 дақиқа давомида центрифугаланади ва пектинли тиниқ эритма ажратиб олинади. Пектин моддаларни тўлиқ ажратиб олиш учун центрифуга стаканидаги чўкма яна 2-3 марта 50-60 мл сув билан ювилади ва ҳар сафар центрифугаланади. Барча эритмалар қўшилиб, унинг ҳажми 250 мл га етказилади. Эрувчан пектин модда миқдори чўкмага тушириш усули билан аниқланади.


Пектин моддалар миқдорини аниқлаш

Пектин моддалар миқдорини аниқлаш кўпинча уларни гидролизлаш ва кальций пектат сифатида чўкмага туширишга асосланган.




Иш тартиби:
Ҳажми 500 мл бўлган стакан ёки колбага юқоридаги усул билан ажратиб олинган пектинли эритмадан 25 мл қуйилади ва унга 100 мл натрий ишқориниг 0,1 н эритмасидан қўшиб, 30 дақиқа қолдирилади. Шу вақт ичида эрувчан пектин совутилади ва пектин кислотанинг натрийли тузига айланади. Сўнгра 50 мл сирка кислотанинг 1н эритмасидан қўшилади ва эркин пектинат кислота олинади.
Шу йўл билан олинган пектинат кислотага 5 минутдан сўнг кальций хлориднинг 2 н эритмасидан 50 мл қўшилади. Бунда кальций пектат чўкмага тушади. Чўкма олдиндан фильтр қоғоздан ўтказилади. Чўкма хлор ионлари йўқолгунча сув билан ювилади. Хлор ионларини йўқотиш кумуш нитратнинг 1% ли эритмаси билан салбий реакция беришга қараб аниқланади. Сўнгра фильтр қоғоз чўкма билан бюксга солинади ва термостатда 100о С да масса доимий оғирликка эга бўлгунча қуритилади. Пектат кислота қуйидагича аниқланади.
Х  а.v.92 / C.V

Бунда:
Х-пектат кислота миқдори (% ҳисобида).


а-топилган пектат кальций миқдори.
С-текширилаётган ўсимлик материалининг миқдори.
V-совунлаш ва пектат кальцийни чўктириш учун олинган эритма хажми. v-пектинли эритманинг дастлабки ҳажми
92-ҳисоблаш коэффициенти (% ҳисобида), бу сон пектат кальций таркибидаги кальций миқдорининг 8% гача тенглигидан олинган.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling