Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Download 0.97 Mb.
bet32/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Реактивлар: доривор ўсимлик материали, шафтоли данаги мағзи, хлороформ, метанол.


Доривор ўсимликлар таркибидаги мой миқдорини Сокслет усулида аниқлаш

Бу усул мой миқдорини аниқлашда кенг қўлланилади. У турли органик эритувчилар ёрдамида ўсимлик материалларидан мойни ажратиб олишга асосланган.




Иш тартиби:
Ўсимлик уруғлари, масалан кунгабоқар, канакунжут қобиғидан тозаланиб, мағзи бир ҳил оғирликкача қуритилади ва ҳовончада майдаланиб 5-10 г ли қоғоз пакетчаларга солинади. Пакет осонлик билан Сокслет аппаратига сиғадиган бўлиши керак. Сўнгра пакет 2 соат давомида 90-100оС да қуритилади, совитилгач эксикаторга (г) солинади. Соксклет аппарати эритувчи қуйилган колба (3), эксикатор (г) ва сув совитгич (1) дан иборат.

Расм – 2. Сокслет аппарати.


Олдиндан тортилган ва массаси маълум бўлган колбага ҳажмининг 2|3-3|4 қисмига тенг эфир қуйилади ва эксикатор билан уланади. Совитгич улангач сув ҳаммоми ишга туширилади.


Сув ҳаммоми ҳарорати шундай бўлиши керакки, бунда ҳар бир соатда эфир ўсимлик материалини 8-10 марта тўлиқ равишда ювиб бўлиши керак. Одатда сув ҳаммомининг ҳарорати 40-45оС атрофида бўлади. Мойнинг тўлиқ ажралиши материалдаги мой миқдорига боғлиқ бўлиб, 6-10 соат давом этади. Мой тўлиқ ажралгандан сўнг колба аппаратдан ажратиб олинади, эфир хайдалади ва колба қуритилгач, шкафда 90-100оС да қуритилади. Кейин яна колба тортилиб, мой миқдори аниқланади.
Х = (А-Б).100 В
Х-хом мой миқдори, % ҳисобида.
А-мойли колба массаси, г.
Б-қуруқ колба массаси, г.
В-ўсимлик материалининг массаси, г.
Реактивлар: доривор ўсимлик материали ва эфир.
Зиғир ёғнинг кислота сонини аниқлаш

1 г таркибидаги эркин ёғ кислоталарни нейтраллаш учун сарфланган калий гидроксиднинг миллиграмм миқдори билан ифодаланган сон ёғларнинг кислота сони деб аталади. Бу сон ёғларнинг сифатини белгиловчи мухим кўрсаткичлардан бири хисобланади.


Иш тартиби:
2 та колба олиб, биринчисига 3 – 5 г зиғир ёғ ва 15 – 20 мл спирт – эфир аралашмаси иккинчисига эса фақат 15 – 20 мл спирт – эфир аралашмаси солинади. Колбалар яхшилаб чайқитилиб, 2 -3 томчи фенолфталеин томизилади. Сўнгра калий гидроксиднинг спиртли эритмаси ёрдамида 0,5 – 1 минут давомида ўзгармайдиган оч пушти ранг ҳосил бўлгунча титрланади.
Кислотали сон қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Х – кислота сони;
Т – тузатма;
а – тажриба учун сарфланган ишқор миқдори;
в – контрол учун сарфланган калий гипосульфит;
Н – олинган ёғ миқдори.
Реактивлар: тозаланган зиғир ёғи, спиртли – эритма, фенолфталеин эритмаси.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling