Доривор ўсимликлар таркибидаги пектин моддасини аниқлаш
Машғулотнинг мақсади:
Полисахаридларнинг аҳамияти, уларни таркибий қисмларини ўрганиш.
Пектин моддаларининг қандай углеводлар синфига киришини ўрганиш.
Пектин моддаларнинг доривор ўсимликлар таркибида аниқлашни ўрганиш.
Муайян мақсадга қаратилган масалалар
Топшириқ 1
Амалий ишларни бажариш учун тегишли адабиётларни ўқиш зарур.
Ўсимликлар таркибидаги пектин моддаларни аниқлашни билиш.
Пектин моддаларининг таркибий қисмларини билиш.
Топшириқ 2
1. Ўсимликлар таркибида пектин моддалар қандай шаклда бўлишини ўрганиш.
2. Эрувчан пектин моддалар қандай шаклда бўлиши, озиқ-овқат саноатида қўлланилишини билиш.
Топшириқ 3
Мақсадга эришиш учун сизга қуйидаги амалий ишларни бажариш ва билиш керак бўлади.
Доривор ўсимликлардаги пектин моддаларни ажратиб олишни аниқлаш.
Пектин моддаларнинг миқдорини аниқлаш.
Топшириқ 4
Ҳосил қилган натижаларни тўғри баҳолаш учун сизга бошқа фанлардан олган билимларингиз зарур бўлади.
Углеводларнинг ўсимликлар танасидаги аҳамияти.
Углеводларнинг таснифи.
Углеводларнинг парчаланиши.
Фотосинтез жараёнида қайси углеводлар кўп учрайди ва иштирок этади.
Олинган билим натижаларини текшириш учун саволлар
Целлюлоза ва инулиннинг фарқи.
Ўсимликларда пектин моддалар қандай шаклда бўлади?
Протопектин нимада эрийди, эрувчан пектин қандай ҳолатга ўтади?
Пектин моддалари таркибига қандай кислоталар киради?
Озиқ-овқат саноатида пектин моддаларининг манбаи.
Мевалар етилаётганда эримайдиган пектин эрувчан пектинга айланиши нимага боғлиқ?
Пектин моддаларнинг аҳамияти ва ишлатилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |