Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти
Муайян мақсадга қаратилган масалалар
Download 0.97 Mb.
|
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган билим натижасини текшириш учун саволлар
- Аниқлашнинг асосий босқичлари
- Доривор ўсимликлар таркибидаги умумий мой миқдорини аниқлаш
- Иш тартиби
Муайян мақсадга қаратилган масалалар
Топшириқ 1 Амалий ишларни бажариш учун тегишли адабиётларни билиш зарур. Хом мойларни аниқлашни билиш. Умумий мой миқдорини аниқлашни билиш. Топшириқ 2 Мақсадга эришиш учун сизга қуйидаги амалий ишларни бажариш ва билиш керак бўлади. Ўсимликлар танасидаги умумий мойларни аниқлаш. Ўсимлик органларида хом мойларни аниқлаш. Топшириқ 3 Ҳосил қилган натижаларни тўғри баҳолаш учун сизга бошқа фанлардан олган билимларингиз зарур бўлади. Липидларнинг ўсимликлар танасидаги аҳамияти. Липидларнинг таснифи. Липидларнинг парчаланиши, қайси ўсимликларда липидларнинг учраши. Олинган билим натижасини текшириш учун саволлар Липидлар қандай моддалар? Липидлар қандай гуруҳларга бўлинади? Липидларнинг биологик вазифалари. Ўсимлик мойларининг сифати нимага боғлиқ бўлади, қандай аниқланади? Тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталар. Уларнинг фарқи ва аҳамияти. Мойларнинг умумий миқдори қандай аниқланади? Мойларнинг ўсимликлар танасидаги роли. Аниқлашнинг асосий босқичлари Доривор ўсимликлар таркибидаги умумий мой миқдорини аниқлаш. Доривор ўсимликлар таркибидаги мой миқдорини Сокслет усулида аниқлаш. Доривор ўсимликлар таркибидаги умумий мой миқдорини аниқлаш Ажратиб олинган мойларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш талаб қилинмаса ва фақат мойнинг умумий миқдорини аниқлаш зарурияти бўлганда, материалнинг экстракциягача ва экстракция қилингандан кейинги массаси фарқига қараб мой миқдори аниқланади. Иш тартиби: 1,0-1,5 г доривор ўсимликлар материали (шафтоли данаги, мағзи, бодом, ёнғоқ мағзи) тарозида тортиб олинади ва чинни ҳовончада яхшилаб эзилади. Сўнгра тарозида тортиб массаси аниқ бўлган пакетларга солинади. Пакетлар рақамланган бўлиши керак. Ўсимлик материали пакет билан бирга тортилади, ундан қуруқ пакет массасини айириб, намуна массаси аниқланади. Олинган ўсимлик массаси унинг таркибидаги мой миқдорига боғлиқ. Агар ўсимлик материалида 50 % дан ортиқ мой бўлса 1,0-1,5 г, 30 % дан 50 % гача бўлганда 2,0-2,5 г, 30 % дан кам бўлганда эса 3,0-3,6 г олинади. Материал солинган пакет янада каттароқ пакетга солинади ва у ҳажми 250 мл ли колбага туширилади. Колбага 50-60 мл хлороформ ва 50-60 мл метанол қуйилади. Колба герметик беркитилади ва кейинги дарсда мойсизлантирилган материалли пакет колбадан олинади ва хлороформ билан 2-3 марта ювилади, сўнгра мўрили шкафда қуритилади. Кейин пакетлар 1-1,5 соат давомида термостатда 100-105оС да қуритилади. Қуритилган пакетлар бюксга солинади, эксикаторда 30-45 дақиқа давомида совитилади ва тортилади. Агар пакетларда сариқ ёки жигарранг доғлар ҳосил бўлса, бу мойлар яхши тозаланмаганлигидан дарак беради. Бу тажрибани қайта такрорлашни талаб қилади. Мой миқдорини абсолют қуруқ моддага нисбатан аниқлаш учун текширилаётган материалдаги сув миқдорини ҳам аниқлаш керак. Тажриба натижаси қуйидаги жадвалга ёзилади. Текширилаётган материал таркибидаги мойнинг процент миқдори олинган намунанинг экстракциягача ва экстракциядан кейинги массасининг фарқига қараб аниқланади. Мойнинг процент миқдори қуйидагича топилади. X = (a-b) 100 / В Х-теширилаётган материал таркибидаги мой миқдори, % ҳисобида. а-материалнинг экстракциясигача бўлган массаси, г. в-материалнинг экстракциядан кейинги массаси, г. В-олинган намуна массаси, г. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling