Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Ўсимликларнинг яшил баргларидаги крахмални аниқлаш


Download 0.97 Mb.
bet24/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Ўсимликларнинг яшил баргларидаги крахмални аниқлаш

Крахмал фақат яшил баргларда аниқланиши мумкин, сарғайган баргларда хлорофилл бўлмаганлиги сабабли крахмал синтезланмайди.


Иш тартиби:
2 та пробирка олиб, уларнинг бирига ўсимликнинг яшил барги, иккинчисига сарғайган барги солинади. Ҳар иккала пробиркага 1-2 мл дистилланган сув қуйиб, 2-3 дақиқа қайнатилади.
Сўнгра иссиқ сув тўкиб ташланади ва унинг ўрнига 1 мл этил спирти қуйилади. Пробиркалар қайнаб турган сув ҳаммомига 3-5 дақиқа қўйилади ва ҳар дақиқада чайқатиб турилади. Яшил баргдаги хлорофилл ва сариқ баргдаги ксантофилл спиртга ўтади, барг эса рангсизланади. Спиртли экстракт алоҳида идишга қуйилади. Рангсизланган баргли пробиркага эса яна 1 мл дан спирт қуйиб, 3-5 дақиқа сув ҳаммомида қиздирилади. Спирт юқоридаги идишга тўкилиб, рангсиз барг бир неча марта дистилланган сув билан ювилади.
Шундан кейин ҳар бир пробиркага 3-4 мл дан дистилланган сув қуйиб, барг тўқимасани юмшатиш учун қайнаб турган сув ҳаммомига қўйилади.
5-10 дақиқадан кейин сув тўкиб ташланади ва барглар алоҳида номерланган фильтр қоғозга қўйилади, сўнгра 3-4 томчи 1% ли йод эритмасидан томизилади. Агар баргда крахмал бўлса, секин-аста кўк нуқталар пайдо бўлиб, баргнинг юзаси кўкаради.
Реактивлар: этил спирти, йоднинг 1% ли эритмаси, ўсимлик барги.


Пиёз экстрактидаги глюкоза ва бошқа қайтарувчи
шакарларни аниқлаш

Бош пиёзнинг сувли экстракти фелинг реактиви билан қиздирилганда аввал сариқ рангли мис (I) гидроксид, сўнгра қизил рангли мис (I) оксиди ҳосил бўлади. Бу реакция экстрактда глюкоза ва бошқа қайтарувчилик ҳусусиятига эга бўлган моддалар борлигига асосланган.


Иш тартиби: Бош пиёз қирғичда ёки бошқа усулда яхшилаб майдаланади. Тайёрланган массадан пробиркага 0,5 г солиб, унинг устига 2 мл дистилланган сув қуйилади ва 3-4 дақиқа қайнатилади. Сўнгра қоғоз фильтр орқали фильтрланади. Фильтратдан 10 томчи олиб, фелинг реакцияси ёрдамида қайтарувчи шакарлар борлиги аниқланади. Пиёз ўрнига сабзидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling