Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


- машғулотга тайёрланиш учун саволлар


Download 0.97 Mb.
bet21/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

5 - машғулотга тайёрланиш учун саволлар



  1. Углеводлар қандай тузилган, уларнинг аҳамияти?

  2. Углеводларнинг классификацияси ва вазифалари.

  3. Доривор ўсимликларда крахмални қандай усуллар билан аниқлаш мумкин?

  4. Крахмал нимадан тузилган?

5 лаборатория машғулоти




Доривор ўсимликлар таркибидаги эрувчан углеводларни аниқлаш


Машғулотнинг мақсади:

  1. Эрувчан углеводларга кирувчи углеводлар, доривор ўсимликлар таркибидаги углеводларни аҳамиятини ўрганиш.

  2. Эрувчан углеводлар миқдорини аниқлашни ўрганиш.

  3. Доривор ўсимликлар таркибидаги крахмални аниқлашни ўрганиш.

Углеводлар ўсимликлар хаётида мухим ахамиятга эга бўлган органик бирикмалардир. Улар ўсимликлар таркибий қисмининг 80 – 90 % ни ташкил қилади. Углеводлар фотосинтез процесининг асосий махсулидир. Улар ўсимликларнинг нафас олиш жараёнида прачаланиб, кўп энергия ажратади.


Углеводлар хаётий процессларда мухим рол ўйнайдиган бирикмалар нуклеин кислота ва ёғлар хосил бўлишда алохида ахамиятга эга. Углеводларнинг кўпчилиги ўсимликларда запас модда сифатида тўпланади. Улар илдиз меваларда хам запас модда сифатида илдизда кўп тўпланади.
Углеводлар тузилиши ва хусусиятига қараб 2 та катта группага: оддий углеводлар – моносахаридлар ва мураккаб углеводлар полисахаридларга бўлинади. Полисахаридлар иккита кичик группани ташкил қилади. Булар молекуляр оғирлиги унча катта бўлмаган олигосахаридлардир ва ҳақиқий полисахаридлар. Моносахаридлар билан олигосахаридлар кўпинча шакарлар деб аталади.
Моносахаридлар таркибадаги карбонил группанинг жойланишига қараб икки хил изомер, яьни альдоза ва кетоза изомерини хосил қилади. Табиатда учрайдиган барча моносахаридлар Д – қаторига мансуб бўлади. Моносахаридлар ўсимликлар таркибида эркин холда камдан – кам учрайди. Улар, асосан, моносахаридларнинг бошқа хосилалари сифатида ва полисахаридлар шаклида учрайди. Полисахаридлар юқори молекуляр бирикмалар бўлиб, молекуляр массаси бир неча мингга, хатто миллионгача етади. Улар таьмсиз бўлиб, сувда эримайди ёки коллоид эритма хосил қилади, шунинг учун хам ўсимликлар таркибида кўп тўпланади. Кислоталар ёки ферментлар билан гидролизланганда, олигосахаридлар билан моносахаридларга парчаланади. Бир хил моносахаридлардан ташкил топган полисахаридлар гомополисахаридлар деб аталади. Агар полисахаридлар таркибида турпи моносахаридлар бўлса, улар гетерополисахаридлар дейилади.
Пектин моддалар – бу бирикмалар хам полисахаридлар синфига мансуб бўлиб, кўпинча меваларда, илдиз меваларда ва ўсимликлар поясида учрайди, Ўсимликларда пектин моддалар протопектин шаклида бўлади. Протопектин сувда эримайди. Ўсимликлар тўқимаси хлорид кислота билан ишлангандан сўнг пектин эрувчан холатга ўтади. Пектин моддалар полигалактоуронат кислоталардан ташкил топган. Полигалатоуронат кислоталар карбоксил группаларнинг бир қисми метилланган бўлса, улар пектинат кислоталар деб аталади. Эрувчан пектин таркибида метилланган группалар кўп бўлади. Эримайдиган пектинни пектинат кислотанинг кальцийли тузи дейиш мумкин. Эримайдиган пектин мевалар пишишида эрувчан пектинга айланади ва серэт қисмининг етилишига сабаб бўлади. Эрувчан пектин моддалар елимшак модда хосил қилиш хусусиятига эга бўлганлиги учун озиқ – овқат саноатида кўп ишлатилади. Озиқ – овқат саноатида ишлатиладиган пектин моддалар манбаи олмадир. Кейинги йилларда кунгабоқар, тарвуз ва лавлагидан хам пектин моддалар олинмоқда.
Омиллар ва шилимшиқ моддалар булар гетерополисахаридлар туркумига киради, парчаланганда галактоза, манноза, глюкоза, рамноза, ва бошқа моносахаридлар хосил қилади. Булар сувда шишади ва қовушқоқ эритмалар хосил қилади. Бу моддаларга ўрик, олча, олхўри, бодом дарахтларининг шикастланган жойидан ажралиб чиқадиган елим мисол бўлади. Шилимшиқ моддалар эса зихир, сули беда ва себарға ўсимликлари уруғида кўп бўлади.
Ўсимликларда борадиган моддалар алмашунуви процессларида углеводлар мухим ахамиятга эга.
Ўсимликлар таркибида учрайдиган барча полисахаридлар ва олисахаридлар бир қатор ферментлар иштирокида аввало моносахаридларгача парчаланади. Кейинчалик эркин моносахаридларни энергияга бой бўлган бирикмалар билан реакцияга киритиб, фосфорли эфирлар хосил қилиш туфайли эришилади.
Эркин моносахаридларнинг фосфорланиш реакциялари уларнинг парчаланишдаги мухим босқичлардан бири хисобланади.
Моносахаридларни фосфорли эфирлари, яьни глюкоза – 6 фосфат хужайра ва тўқималарда икки хил йўл билан парчаланади: анаэроб- гликолиз ва аэроб – ди – трикарбон кислотали цикли деб аталади.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling