Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Муайян мақсадга қаратилган масалалар


Download 0.97 Mb.
bet22/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Муайян мақсадга қаратилган масалалар
Топшириқ 1

  1. Амалий ишларни бажариш учун тегишли адабиётларни ўқиш зарур.

  2. Ўсимликлар таркибидаги крахмални аниқлашни билиш.

  3. Ўсимликлар таркибидаги эрувчан углеводлар миқдорини Хагедорн-Иенсен усули бўйича аниқлашни билиш.



Топшириқ 2

  1. Углеводларнинг ўсимликлар ҳаётида аҳамиятини билиш.

  2. Углеводларнинг классификациясини билиш.

Топшириқ 3
Мақсадга эришиш учун сизга қуйидаги амалий ишларни бажариш ва билиш керак бўлади.

  1. Эрувчан углеводларнинг миқдорини аниқлаш.

  2. Доривор ўсимликлар таркибидаги крахмални аниқлаш.



Топшириқ 4
Ҳосил қилинган натижаларни тўғри баҳолаш учун сизга бошқа фанлардан олган билимларингиз зарур бўлади.

  1. Моносахаридлар, полисахаридлар қандай тузилган, уларнинг аҳамияти?

  2. Ўсимликларда углеводлар қандай жойлашган?

  3. Углеводларнинг анаэроб парчаланиши, унинг аҳамияти.

  4. Ўсимликларда энг кўп тўпланадиган углевод.



Олган билим натижасини текшириш учун саволлар



  1. Ўсимликларда углеводларнинг жойланиши, унинг аҳамияти.

  2. Крахмал қандай тузилган?

  3. Гликолиз, унинг аҳамияти.

  4. Фотосинтез жараёнида углеводларнинг вазифаси.

  5. Ўсимликларда учрайдиган углеводларнинг парчаланиши.



Аниқлашнинг асосий босқичлари



  1. Доривор ўсимликлар таркибидаги крахмални аниқлаш.

  2. Эрувчан углеводлар миқдорини аниқлаш.



Доривор ўсимликлар таркибидаги крахмални аниқлаш

Крахмал ўсимликлар танасида энг кўп тўпланадиган ва энг муҳим полисахаридлардан ҳисобланади. У айниқса ўсимликлар донида кўп бўлади. Кўп йиллик ўт ўсимликларда эса ер остки органларида тўпланади. Ҳамма ўсимликларда - сув ўтлардан юксак ўсимликларгача фотосинтез жараёнида хлоропластларда ҳосил бўладиган углеводлар бевосита крахмалга айланади. Крахмал икки хил бирикмадан, яъни амилоза ва амилозапектиндан ташкил топган.


Амилозапектин йод таъсирида бинафша ҳамда қизғиш бинафша рангга киради. Амилоза эса йод таъсирида кўкаради. Крахмални аниқлаш усуллари унинг йод билан ҳосил қилган ранги қуюқлигини аниқлаш ёки кислотали ва ферментатив гидролиз натижасида ҳосил бўлган глюкоза миқдорини аниқлашга асослангандир.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling