Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Download 0.97 Mb.
bet25/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Реактивлар: фелинг суюқлиги, пиёз.


Эрувчан углеводлар миқдорини Хагедорн-Иенсен усулида
аниқлаш
Бу усул ёрдамида турли хил биологик объектлар таркибидаги глюкоза ва бошқа қайтарувчанлик хусусиятига эга бўлган углеводларни аниқлаш мумкин. Реакция натижасида углеводлар ишқорий шароитда оксидланиб қизил қон тузигача қайтарилади.

1) С6Н12О6+2К3Fe (CN)6+2KOH ↔ С6 Н12O7  2К4 Fe (СN6)  H2O


2) 2К3Fe(CN)6 + 2KJ  2К4Fe(CN)6 + J2


3) 2К4Fe(CN)6  3ZnSO4  K2ZnFe(CN)6  3К2SO4


4) J2 + 2Na2S2O3 ↔ 2NaJ + Na2S4O6




Реактивлар: натрий гидроксиднинг 0,2 н ли эритмаси, рух сульфатнинг 5% ли эритмаси, натрий карбонатнинг 0,1 н эритмаси, калий ферроцианиднинг 0,005 н эритмаси, гипосульфит 0,0005 н эритмаси.


Иш тартиби:
Алоэ ўсимлик материалидан 1 грамм олиб, ҳовончада 5-10 мл дистилланган сув билан бир хил масса ҳосил бўлгунча эзилади. Сўнгра пробирка ёки кичик ҳажмли колбага қуйилади. Ховонча 2-3 марта 3-5 мл дистилланган сув билан ювилади ва олдинги эритмага қўшилади. Пробирка ёки колбадаги умумий эритманинг хажми 10-15 мл дан ошмаслиги керак. Эрувчан углеводларни тўлиқ ажратиб олиш учун пробирка ёки колба 70о-80оС сув ҳаммомида 30 дақиқа қайнатилади, 3 мл натрий гидроксиднинг 0,2 н эритмасидан ва 2 мл рух сульфатнинг 5% ли эритмасидан қўшиб, 3 дақиқа давомида қайнатилади. Натижада аралашмадаги оқсиллар чўкмага тушади. Аралашма хажми 50мл ли ўлчов колбасига фильтрланади. Фильтрат совигач, унинг умумий миқдори дистилланган сув билан ўлчов чизиғигача етказилади. Иккита колба олиб, хар бирига 2-5 мл фильтратдан текширилаётган материал таркибидаги углевод миқдорига қараб қуйилади. Унинг устига 8-11 мл сув қуйиб, умумий хажми 13 мл га етказилади. Унинг устига 2 мл калий ферроцианид эритмаси қўшилади. Худди шу йўл билан 2 та назорат колбаси тайёрланади. Бунда 13 мл дистилланган сув устига 2 мл калий ферроцианид эритмаси қўшилади. Сўнгра колбалар қайнаб турган сув ҳаммомига 15 дақиқага туширилади. Текширилаётган ўсимлик материали таркибидаги углеводларнинг қайтариш хусусиятларига асосланган бошқа усуллар каби бу усулда ҳам қайнаш учун кўрсатилган вақтга қатъий риоя қилиш керак. Вақт тугагач, колбалар дарҳол олинади ва совуқ сув ёрдамида совутилади. Совиган эритма устига 3 мл мураккаб аралашмадан (KJ, Zn So4, NaCI) ва 2 мл сирка кислотанинг 3% ли аралашмасидан қўшилади. Бунда ажралиб чиққан йод гипосульфит эритмаси ёрдамида сариқ ранг ҳосил бўлгунча титрланади. Сўнгра аралашмаларга 2-3 томчидан крахмалнинг 1% ли эритмасидан қўшиб рангсиз ҳолатга келгунча титрлаш давом эттирилади. Титрлаш учун сарфланган гипосульфит миқдорига қараб жадвал бўйича глюкоза миқдори аниқланади. Тажриба бўйича топилган сондан назорат эритма таркибида топилган соннинг айирмаси текшириш учун олинган эритма таркибидаги қайтарувчанлик хусусиятига эга бўлган углеводлар миқдорини беради. Кейин текшириш учун олинган ҳажмдаги углеводлар миқдори ҳисобланади. Текширилаётган ўсимлик материалидаги углеводларнинг процент миқдори қуйидагича топилади х-текширилаётган материал таркибидаги углевод миқдори, а-олинган намуна массаси.




Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling