Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Тарвуз уруғи мағзидаги уреазаа ферментининг активлигини аниқлаш


Download 0.97 Mb.
bet20/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Тарвуз уруғи мағзидаги уреазаа ферментининг активлигини аниқлаш.
Уреаза ферменти дуккакли ўсимликларда кенг тарқалган. Айниқса улар соя, нўхат канавалияда кўп миқдорда бўлади. У тарвуз уруғларида хам кўп учрайди. Уреаза ферменти мочевинани карбонат ангидрид ва аммиаккача парчалайди.

Иш тартиби: Соя ёки тарвуз уруғи мағзидан 5 грамм олиб, чинни хавончада ун хосил бўлгунча яхшилаб эзилади. Сўнгра 2 та пробирка олиб, хар бирига 1 г соя ёки тарвуз уруғи унидан солинади. 1 пробиркага 1 мл сув, 2 пробиркага 1 мл мочевинанинг 1 % ли эритмаси қўйилади. Пробиркалар 40 о С да 15 минут давомида термостатга қўйилади.
Кейин хар иккала пробиркага 1 – 2 томчидан фенолфталеин томизилади.
2 – пробиркадаги мухит фермент таьсирида хосил бўлган аммиак хисобига ишқорий мухит бўлиб, пушти рангга эга бўлади.
Реактивлар: соя ва тарвуз уруғлари, мочевинанинг 1 % ли эритмаси, фенолфталеин.


4 - машғулотга таёрланиш учун саволлар

  1. Ҳужайра тузилиши, таркибий қисмлари.

  2. Оқсилларнинг тузилиши, хоссалари.

  3. Оқсилларнинг тузилиш даражалари.

  4. Протеинлар ва протеидлар.

  5. Ферментлар, тузилиши, хоссалари.

  6. Ўсимликлар биотехнологиясида оқсилларнинг ва ферментларнинг аҳамияти.

  7. Ферментларнинг номенклатураси ва классификацияси.

  8. Ферментатив реакция кинетикаси.

  9. Ферментларнинг таъсир этиш механизми.

10. Антителолар ва антигенлар.
4 лаборатория машғулоти


Ферментлар, уларнинг алмашинувдаги аҳамияти, хоссалари, ўсимликлар биотехнологиясидаги аҳамияти (якунловчи машғулот)


Машғулотнинг мақсади:
Якуний машғулот саволларини ўрганиб келиш.

  1. Молекуляр биология фанининг вазифалари.

  2. Ҳужайраларнинг умумий тузилиши.

  3. Ҳужайра органеллалари нимадан иборат?

  4. Ҳужайра компонентларини ажратиб олиш.

  5. Оқсиллар классификацияси, функцияси.

  6. Оқсилларни ажратиб олиш ва тозалаш усуллари.

  7. Оқсилларнинг физик-кимёвий хоссалари.

  8. Оқсилларнинг таркиби, уларнинг тузилишлари, аминокислоталар.

  9. Аминокислоталарнинг хоссалари.

  10. Оқсил молекуласининг структуравий тузилиши даражалари (бирламчи, иккиламчи, учламчи, тўртламчи).

  11. Протеин ва протеидлар.

  12. Антителолар ва антигенлар.

  13. Ферментларнинг тузилиши, вазифаси, аҳамияти.

  14. Ферментатив реакциялар кинетикаси.

  15. Ферментларнинг хоссалари.

  16. Ферментларнинг таъсир этиш механизмлари.

  17. Ферментларнинг номенклатураси ва классификацияси.




Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling