Йул хужалиги га таълукли Касбий йуналишли эслатма


Околоткаларда перегонлар ва кичик станциялар яқинида (ҳудудида) йўлларнинг жорий сақланиши уч шакл бўйича амалга оширилиши мумкин. 1-шакл – околотка


Download 0.84 Mb.
bet3/11
Sana13.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1090615
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2“ЙУЛ ХУЖАЛИГИ”

Околоткаларда перегонлар ва кичик станциялар яқинида (ҳудудида) йўлларнинг жорий сақланиши уч шакл бўйича амалга оширилиши мумкин.
1-шакл – околотка икки бригадага эга: режали-олдини олиш ишларини амалга ошириш учун йириклаштирилган механизациялашган бригада ва фавқулодда, кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш учун кичик (5-6 киши) бригадалар. Бу тузилмадан ер полотноси соғлом, йўлнинг юқори қурилмаси типи ташилаётган юк кўламига ҳамда поездлар ҳаракатланиш тезлигига мувофиқ, таъмирлараро муддатларга риоя қилинаётган бўлиб, йўлнинг исталган нуқтасига автотранспорт билан келиш имкони мавжуд ва околотканинг барча ишчилари бир пунктда яшаганларида фойдаланиш мумкин.
2-шакл – околоткада икки-учта механизациялашган бўлинма бригадалари тузилиб, улар таркибига 10-12 таъминлаш одам киради. Бригадалар ўз ишчи бўлинмалари бўйлаб йўлни жорий сақлаш бўйича барча ишлар мажмуини бажарадилар. Бу тузилма исталган фойдаланиш (эксплуатация) шароитларида ҳамда юқори қурилманинг ҳар қандай типларида қўлланилиши мумкин.
3-шакл – околоткада таркиби камида бешта ишчидан ташкил топган ишчи бўлинмалари тузилиб, улар “сирғалувчи” график бўйича ишлайдилар. Бўғин (звено) бўлинма бригадаси билан бирлаштирилиб, маҳаллий бўлинма бригадири раҳбарлиги остида иш олиб боради.
Ҳар қандай тузилма шаклида ҳам бригадага йўл бригадири бошчилик қилади.
Йўл устаси (мастери) йўл ва иншоотлар ҳолати, поездлар ҳаракатланиш хавфсизлиги, ишларни режалаштириш ва уларни ташкил этиш, материалларни сарфлаш, околоткада техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши учун масъул ҳисобланади. Йўл бригадири ишчи бўлинмасида худди шундай масъулиятга эга бўлади.
Йирик станция ва узелларда, шунингдек масофа анча катта (узун) бўлган ҳолларда икки-учта околоткани йўлнинг катта устаси (участка бошлиғи) томонидан бошқариладиган механизациялашган участкага бирлаштиришга рухсат этилади.
Участканинг келтирилган узунлиги 60-30 км, околотка узунлиги – 25-30 км, ишчи бўлинма узунлиги – 6-10 км. Бироқ йўлни машиналаштирилган ҳолда сақлаш (тутиш)нинг ташкилий шакллари ҳали тўлиқ шаклланиб улгурганича йўқ.
Йўл масофасида шунингдек сунъий иншоотлар, ер полотносини жорий сақлаш, эгриликларни тўғрилаш, шпалалар, ўтказиш ва кўприк брусларини таъмирлашга, капитал ишларни бажаришга ихтисослаштирилган бўлинмалар, шу билан бирга колонна ёки йириклаштирилган бригадалар яратилиши мумкин.
Ҳар бир йўл масофасида механик устахоналар, гаражлар, омборхоналар каби объектлар мавжуд бўлади. (“ТО и РП” З.Л. КРЕЙНИС, ст 19-20)


Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling