«k a m o L o t»


ТАРЖИМОН 5 МАКБЕТ


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/30
Sana28.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1729859
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
ТАРЖИМОН
5


МАКБЕТ
Иштирокчилар:
Д ун ка н - Ш отландия цироли
Малкольм, Доналъбэйн - Д ун ка н н и н г ўги л ла р и
Макбет, Банко - Қирол арм иясининг ген ераллари
Макдуф - Шотланд зодагони
Макбет хоним
Уч жодугар
Бундан кўп йиллар аввал Макбет исмли Шотланд 
зодагони бўлган экан. У Гламис лорди, айни в ақтд а 
Шотландия қироли Дунканнинг ам акиваччаси экан. 
Макбет қирол армиясининг генерали, ж асур в а маҳо- 
ратли ж ангчи бўлиб, мазкур ҳикоя бошланган пайтда 
у Норвегия қироли в а Ш отландиянинг Кавдор лорди- 
га қарш и ж анг қилаётган экан. Ўша ж ангда Кавдор 
лорди асирга олиниб, Норвегия қироли таслим бўлиш- 
га мажбур қилинган экан. Ж ангда заф ар қозонган 
Макбет ўз дўсти ва сафдош и Банко билан қирол са- 
ройига қайтибди.
Йўлда улар бир ялангликдан ўтишибди. Туи қорон- 
ри ва довулли экан, бехос чақилган чақм оқ ёғдусида 
кўз олдларида уч ғаройиб қиёф а кўриниш берибди.
- Ким бўлди булар? - ажабланиб сўрабди Банко, -
Кўринишлари ғалати. Одам боласига 
5Ьсшамайди-ку?!
Ғаройиб жонзотлардан сас-садо чиқмабди.
- Нега жим турибсиз, тилингиз бўлса гапиринг, ким- 
сизлар? - деб сўрабди Макбет улар дан.
Банконинг гумони т$гғри чиқибди: бу уч ғаройиб 
жонзот одам боласи эмас, жодугарлар экан. Бу ғалати 
мавжудотлар келаж акни кўра олиш ва ҳали содир 
бўлмаган воқеаларни олдиндан айтиб бериш қудра-


тига эга экан. Биринчи жодугар Макбетга «Гламис лор­
ди» деб м урож аат қилибди. И ккинчиси «Кавдор лор- 
ди» деб атабди. Учинчиси эса я н а д а аж абланарли гап 
қилиб, дабдурустдан Макбетга «Сен Ш отландия коро­
ли бўласан», дебди.
Макбет в а Б анко ҳайрон бўлиб туриш ган экан, бир 
пайт жодугарлар Б анкога юзланиб:
- Сенинг ўзинг қирол бўлмасанг ҳам, ўғилларинг 
қирол бўлишади, - дейишибди. Сўнгра, уч жодугар чақ- 
моқ ёғдуси в а момақалдироқ садолари остида қўздан 
ғойиб бўлишибди.
Банко Макбетга ажабланиб қарабди.
- Биз ростдан ҳам уч сирли ким сани кўрдикми? -
деб сўрабди. - Ёки бирор заҳарли иддиз еб, бошимиз 
гангиб қолдимикан?
- Улар сенинг ф арзандларинг қирол бўлади, дейиш- 
ди-я, - маъноли қараб сўрабди Макбет.
Банко ҳам ҳайратланиб ж авоб қайтарибди:
- Сенинг ўзинг қирол бўларкансан!
- Бунингустига Кавдор лорди ҳам! - дебди Макбет.
- Улар пгунақа дейиш мадими, ахир? Сўнгра истеҳзо- 
ли кулиб, бошини чайқабди: - Кавдор лорди ҳали ти- 
рик-қу. Умуман, мен қанақасига қирол бўлишим мум- 
кин? Д унканнинг бир эмас, икки ўғли бор, ахир! Ж о­
дугарлар бизни лақиллатиб кетиш ди, шекилли-да!
Улар нима қилишни билмай ҳайрон бўлиб туриш ­
ган экан, икки суворий ялангликни кесиб ўтиб, ёнла- 
рига етиб келишибди. Чопарлар келтирган хабарга 
кўра, қирол Дункан ж анг чоғида кўрсатган қаҳрамон- 
лиги учун Макбетни муносиб тақдирлаб, асирга туттти- 
рилгач, ўлимга ҳукм этилган ёвуз лорднинг ўрнига уни 
Кавдор лорди этиб тайинлабди.
Шундай қилиб, биринчи жодугарнинг баш орати 
тўғри чиқибди. Макбет Банкога қараб:
- Фарзандларинг қирол бўлишидан умидвормисан? 
Буни айни ўш а менинг Кавдор лорди бўлишимни ба- 
ш орат қилган жодугар айтган эди-я? - дебди.
7


Банко қаттиқ безовталанибди. У ўш а сирли жоду- 
гарларни «зулмат кучлари», дея таърифлаб, уларнинг 
гапларидан даҳш атга тушиб, кўрқиб кетаётганини ай- 
тибди. Банко Макбетнинг қинғир йўллар бидан қирол 
бўлишга уриниши, бунда «Ахир, жодугарлар ш ундай 
дейишди-ку», қабилидаги хурофий ф и крга асослани- 
шидан хавотирланиб қолибди. Охир-ок,ибат Банконинг 
хавотири тўғри бўлиб чиқибди. Жодугарлар баш орати 
Макбетнинг онгига ёвузлик уруғини қадаб, келгусида- 
ги барча воқеаларга ўз таъсирини ўтказибди.
Кунлардан бир қуни қирол Д ункан М акбетга катта 
илтифот кўрсатиб, унинг қасрига таш р и ф буюрмок,- 
чилигини маълум қилибди. Макбет бу таш р и ф га тай- 
ёргарлик кўриш учун дарҳол уйига кетиш га рухсат 
сўрабди. Бироқ, саройни тар к этиш дан олдин хотини 
Макбет хонимга мактуб йўллаб, ғаройиб жодугарлар- 
нинг биринчи баш орати рўёбга чи ққанини айтибди.
Макбет хоним жуда ш уҳратпараст хотин бўлиб, эри- 
дан ҳам шафқатсизрок, экан. У бир зумда «Макбет тез- 
д а қирол бўлиши керак, бунга эриш иш нинг энг қисқа 
йўли - қирол Д унканни ўлдириш!» деган қарорга ке- 
либди. Бу пайтда Дункан уларникига таш риф бую- 
риш учун йўлга чиққан, бу эса Макбет хонимга тақ- 
дир ҳукми бўлиб туюлибди. Айни лаҳзаларда виждон- 
ли ва олижаноб Банкони қаттиқ кўрқитган ўш а «зул­
мат кучлари» бу шуҳратпараст аёлга ўз таъсирини ал- 
лақачон ўтказиб бошлаган экан.
Макбет келган заҳотиу ўз реж асини баён қилибди. 
Эри қиролни ўта самимий ва дўстона кутиб олиши ке- 
раклигини айтибди.
- Кўзингизда, кўлингизда, тилингизда меҳру илти­
фот зуҳур этсин! - дебди у.
- Узингизни маъс
5пуг гулдек беғубор қилиб қ5ф са- 
тинг, бироқ бу гул тагида кулча бўлиб ётган илонни 
зинҳор сездирманг! Шу кеча биз уни ўлдирамиз!
Макбетнинг юрагини шубҳа, гумон, иккилалиш, из- 
тироб тушулари чулғаб олибди. Безовта кўнглида умид
8


ва кўрқув ҳислари тўқнаш ибди. Қанақасига Дункан- 
ни ўлдириш мумкин, ахир, у қиролгина эмас, ҳам ту- 
ғиш ган ам акиваччаси, ҳам меҳмони-ку? Аммо тошба- 
ғир хотини ҳеч бир эътирозга ўрин қолдирмабди:
- Сендан бор-йўғи қую қ илтифот билан дўстона 
қабул талаб қидинади, холос. Қолганини менга қўйиб 
беравер!
Қирол ўш а кеча айтилган вақтд а таш ри ф буюриб, 
зиёфатдан сўнг эртароқ уйқуга кетибди. Макбет ғараз- 
ли ниятга қарш и сўнгги бор исён қилиб, хотинига:
- Кел, шу ерда тўхтайлик! Қирол менга катта мар- 
ҳам ат кўрсатди, мен унга бундай хоинлик қила олмай- 
ман, - дебди.
Аммо Макбет хоним пухта реж ани тузиб бўлган, 
энди бу реж ани амалга ошириш йўлидаги ҳар қан дай
ғовни бартараф қилишга тайёр экан.
- Қўрқоқ! - дебди ж аҳл билан у, - ним а, энди, 
қўрқоқлик қилиб қирол бўлиш имкониятини қўлдан 
бой берасанми?
- Лекин омадимиз чопм аса... - ж уръатсизларча 
эътироз биддирибди Макбет.
- Дадил бўл, ўзингни қўлга ол, ан а шунда омади­
миз чопади, - дебди-да, Макбет хоним ўз реж асини 
тутпзгнтирибди: у Д унканнинг икки соқчисига обдан 
май ичиради. Соқчилар ғирт маст бўлиб, ҳушларини 
йўқотишади. Барчалари донг қотиб ухлаб ётганида 
иккаласи қиролни ўлдириб, бутун айбни маст-аласт 
соқчиларга тўнкайдилар!
Ў ш атунда қасрдаги барча уйқуга кетганида, Мак­
бет хоним кўлида ханж ар билан Дунканнинг ётоғига 
оҳистагина кириб борибди. У эрининг кўнгилчанлик 
қилишидан хавотирланиб, қиролни ўзи ўз қўли билан 
ўлдиришга аҳд қилган экан. Аммо ухлаб ётган қирол- 
га кўз таш лаганида унинг юзидаги нимасидир ўз ота- 
сини эслатибди-ю , ўзи ўлдира олмаслигига иқрор 
бўлибди. Макбетнинг ёнига қайтиб бориб, ханж арни 
тутқазибди-да, бу ишни эри қилиши кераклигини ай- 
тибди.
9


Бир оздан кейин у хотини олдига дағ-дағ ти траган
кўйи қайтиб:
- Мен қилдим у ишни! - дея хитоб қилибди. - Аммо 
сен ҳеч қ ан ақ а овоз эш итм адингм и мабодо?
Макбет хоним тинчлантириш га ҳарчан д уринм а- 
син, у ўз гапида давом этаверибди: - Кимдир туш ида 
кулди, ян а кимдир «Қотиллик!» деб бақирди. Н азарим- 
да, кимдир «Уйкуни бас қил! Макбет ухлаётганни ўлди- 
ради», деб қичқиргандек бўлди.
- Бу нима деганинг? - дебди Макбет хоним кескин- 
лик билан. Макбет эса кўркув тўла овозда ўз гапини 
давом эттирибди:
- Мен сенга айтсам, кимдир «Уйкуни бас қил! Гла- 
мис лорди уйкуда ўлдирилди, ш унинг учун Кавдор 
лордиухламаслиги керак, Макбет ухдамаслиги керак!», 
деб хитоб қилди.
- Сенга шундай туюлгандир! - жаҳли чиқиб дебди 
Макбет хоним. - Бор, кўлингнинг қонини юв!
Ана шунда у эрининг қонга беланган ханж арни ўзи 
билан олиб келганини пайқаб қолибди.
- Ие, буни нимага олиб келдинг?! - деб сўрабди. -
Ортингга қайтиб, ханж арни ухлаб ётган хизматкор- 
ларнинг ёнига кўйиб келишинг керак, токи, жиноят- 
ни улар қилганига далил бўлсин!
- Йўқ, мен бошқа бормайман! - дея ҳайқирибди Мак­
бет. - Мен қилиб кўйган ишимни ўйлашга ҳам кўрқа- 
япман! Унинг юзига ян а қандай қилиб қарайман?
- Бошлаган ишимизни охирига етказиш имиз ке- 
рак-да энди! - дебди хотини. - Бер бу ёққа ханжарни!
Макбет хоним ханж арни олиб, уйкудаги соқчилар- 
нинг ёнига кўйиб келиш учун Дунканнинг хонасига 
қайтиб кирибди.
Саноқли лаҳзалардан сзгнг у қайтиб чиқибди-да, 
Макбетга қонга беланган кўлларини кўрсатиб дебди:
- Мана, менинг қўлларим ҳам сеникидай қон бўлди, 
шундан кўнглим ғаш!
Эртаси тонгда қотиллик ошкор бўлганида бутун 
Қаср даҳш ат ва саросимага Т}гшиб қолибди. Бу хабар-
10


ни етказиш ган заҳоти Макбет тўғри Д унканнинг са- 
ройига кириб борибди-да, ўз қироли в а ҳўж айинини 
ўддирганликда айблаб, ўш а икки соқчини қатл қил- 
дирибди.
Д унканнинг ўлими ҳақидаги хабар зудлик билан 
унинг икки ўғли Малкольм ва Дональбэйнга еткази- 
либди. Улар хизм аткорлар бегуноҳ эканликлари в а
ж иноятда Макбет айбдорлигини тупгуниб, шошилинч 
р ави ш да Ш отландиядан бош олиб чиқиб кетиш ибди. 
Макбет бу иккисининг қочиб қолганидан усталик би­
лан ф ойдаланиб уларни қотилликда айблабди. Шу 
ишни амалга оширишлари учун улар Д унканнинг соқ- 
чиларини сотиб олган, деб даъво қилибди. Макбет Дун­
каннинг Ш отландиядаги энг яқи н қариндош и бўлга- 
ни учун қонуний ворисга айлангач, дарҳол қирол этиб 
тайинланибди.
Шундай қилиб, жодугарларнинг иккинчи баш ора- 
ти ҳам рўёбга чиқибди. Аммо Макбет пгу билан қано- 
ат ҳосил қилмабди. Жодугарлар Банко қироллар ш а- 
ж арасига ота бўлишини ҳам айтиш ган эди. Шунинг 
учун Макбет Банко ва унинг ўғли ўзи учун доимо хавф
туғдиради, деб ҳисобларди. Ана шунда у ва Макбет 
хоним Ш отландиянинг мартабали зодагонларига зиё- 
ф ат ую ш тириш га келишиб, Банкони ҳам ўз ўғли би­
лан уларнинг қасрида меҳмон бўлишга таклиф қилиб- 
ди. Сўнг улар зиёф атга келаётганида ўлдириш учун 
Макбет икки қотилни ёллабди. Қотиллар Банконинг 
ўзини ўлдиришни удцалабдилар, бироқ ўғли Англияга 
қочиш га м уваф ф ақ бўлибди. Натижада, кўп йиллар 
ўтиб, ундан Шотланд қироллари дунёга келибди. Шун- 
д ай қилиб, ж одугарларнинг учинчи баш орати ҳам
охир-оқибат рўёбга чиқибди.
Банко ва унинг ўғли келмаганига қарам ай зиёф ат 
бошланибди. Қотиллар қайтиб келиб, Макбетга Банко 
ўлгани ҳақидаги хабарни етказибди. Макбет Банко­
нинг ўғли қочганидан унчалик таш виш чекмабди. У, 
айниқса, Банкони ўзининг энг ашаддий душмани деб
11


ҳисоблар экан. Сабаби собиқ дўсти ж одугарлар билан 
бўлган воқеанинг ягона гувоҳи эканлигини в а бу яго- 
на гувоҳ ўзидан қаттик, гумондор экан ин и яхш и би- 
лар экан. Энди Банко ўлганидан сўнг, М акбет ўзини 
анча хавф сиз ҳис қилиб, зиёф атга енгил тортиб кириб 
борибди.
Базм столига етиб борганида эса ўзининг ж ойи бўш 
эмасдек туюлибди. Унинг ўрнида ким дир ўтиргандек 
эмиш. Тикилиб қараб, не кўз билан кўрсин-ки, унинг 
ўрнида Банконинг арвоҳи ўтирганм иш . Ҳеч ким бу 
арвоҳни кўрмас эмиш. Макбет қўрққанидан бақириб- 
чақирган экан, меҳмонлар уни касал, деб ўйлашибди. 
Макбет хоним шу ф и крн и тасдиқлаган бўлиб, тушун- 
тириш берибди:
- Эрим кўпинча пгундай, ёшлигидан сал шунак,а- 
роқ. Сўнг Макбетни четга тортиб, қўрқокдиги учун уни 
аччиқ-тизиқ сўзлар билан 
5фиш ибди. Шунда арвоҳ 
йўқолиб, Макбет ўзини кўлга олибди-да, ж ойига бо- 
риб ўтирибди.
- Менга май келтиринг-да, қадаҳимга тўлдириб қу- 
йинг! - деб хитоб қилибди хи зм аткори га. - Ушбу 
қадаҳни базмимизнинг умумий шукуҳи учун, шу топ- 
да бизни қаттиқ интизор қилиб турган азиз дўстимиз 
Банко учун ичаман! У қадаҳни баланд кўтарган ҳамо- 
но кутилмаганда юзи ян а даҳш атдан оқариб кетиб- 
ди. Чунки Банконинг арвоҳи ян а унинг қўз олдида 
пайдо бўлиб қолган экан. Бу гал Макбет ўзини идора 
қилолмай, шундай ғалати алжирай бошлабдики, Мак­
бет хоним меҳмонларни жўнатиб юборишни маъкул 
кўрибди. Эрининг авзойига қараб туриб Макбет хо­
ним у ўз сирларини фош қилиб қўйиш идан қаттиқ 
хавотирланибди.
Меҳмонлар жўнаб кетишгач, Макбет ўш а уч жоду- 
гарни яна бир м арта кўриш ва уларнинг бош қа мас- 
лаҳатлари бор-йўқлигини билишга қарор қилибди. У 
ўз шуҳратпарастлиги сабаб жуда катта жиноятларга 
қўлурганди: тўрт о дам н и н г-Дункан, унинг иккихиз-
12


маткори в а Банконинг қотилига айланган эди. Шунинг 
учун эн ди о рқага йул йўқ, деб ўйлабди. Бўлар иттт 
бўлди! Энди у ўз хавф сизлигини таъм инлаш учун ҳар 
қандай одамни ўлдиришга тайёр! Макбет шунга иқрор 
э к а н к и , ҳ а р қ а л а й , бир к и ш и у н и н г ж и н о я т л а р и
ҳ ақи д а гумон қилади! Бу ҳам бўлса М акдуф, яъни, 
Ф айф лорди! Агар зарурат тут-илса, М акдуфни ҳам
ўддириб кутулиш керак бўлади.
Э ртаси тонг саҳарда Макбет ўзи в а Банко ўш а жо- 
д у гар лар н и дастлаб у ч р а т га н ял ан гл и кк а р а в о н а
бўлибди. Бу гал ж одугарлар баш оратдан та ш қ а р и
қаттиқ огоҳлантирибдилар. Биринчи огоҳлантириш- 
лар и ёқ унинг М акдуф ҳ ақи д аги х аво ти р и ўринли 
эканлигини аён кўрсатибди.
- Сен Ф айф лорди М акдуфдан эҳтиёт бўлишинг ке­
рак! - дейиш ибди улар. Бироқ кейинги сўзлари Мак- 
бетнинг безовта юрагини тинчлантирибди, чункиулар:
- Сен одам боласининг кучидан кўрқм асанг ҳам 
бўлади. Она туққан ҳеч бир одам Макбетни маҳв этол- 
майди, - дейишибди.
Улар ўз сўзларини ш ундай якунлашибди:
- То улкан Бирнам Ўрмони Дунсинан тепалигига ке- 
либ, зшга қарш и чиқмагунча Макбет ҳеч қачон мағлуб 
бўлмайди.
Дунсинан қаср бўлиб, у «Бирнам Ўрмони» деб ата- 
лувчи қалин ўрмон билан ўралган экан. Шу боисдан 
жодугарларнинг сўзлари Макбетни анча хотирж ам 
қилибди. Қ анақаси га дарахтлар илдизлари билан 
кўчиб келиб ҳужум қилишлари мумкин?! Бзшдан чиқ- 
ди, жодугарлар унинг ҳеч қачон мағлуб бўлмаслигига 
ишора қилишган!
Бирок; Макбет ҳар эҳтимолга қарш и хавфсизлик чо- 
расини қўришга қарор қилибди. Жодугарлар упи Мак­
дуф ҳ а қ и д а огоҳлантириш ганди, д ем ак, М акдуф 
ўлиши керак! Шундай экан, у қасрига қайтаётганида 
Макдуф Англияга кетиб, Дунканнинг злғли Малкольм- 
га қўшилгани хусусидаги хабарни эш итган пайтдаги
13


ғазабини тасаввур қилса бўлади. Ғазабга м инган Мак­
бет шу заҳотиёк, икки қотилни М акдуф хоним в а унинг 
болаларини қатл қилиш учун М акдуф нинг қаср и га 
жўнатибди.
Шу пайтда Англияда Макдуф в а Малкольм Макбетга 
қарш и ж анг қилиш реж аларини тузаётган экан. М ак­
дуф ўз оиласи қатл этилгани ҳақидаги шум хабарни 
эш итган заҳоти зудлик билан қотилдан қасос олишга 
аҳд қилибди. У Малкольм билан бирга к ат та қўш инни 
бошлаб М акбетга қарш и ҳужум қилиш учун Шотлан- 
дияга юриш қилибди. Кўплаб Шотланд зодагонлари 
Макбетнинг жоҳиллиги в а беш афқатлигидан наф рат- 
ланиш ар, шу боисдан Малкольм кўш ини Англия чега- 
расини кесиб ўтиш и биланоқ унга қўшилибди.
Макбет кучли ҳимоя кўрғонига эга бўлган Дунсинан 
қасрига кўчиб ўтиб, бутун қўш инини шу ерга жамлаб- 
ди. Унинг қаттик, тахдикага в а тушқунликка тушган 
вақтлари бошланибди. Сирасини айтганда, Дунканнинг 
ўлимидан буён у, аслида, бир лаҳза ҳам тинчлик-осо- 
йишталик ва ҳузур-ҳаловатни ҳис қилмаган экан. Мак­
бет хонимнингҳам ҳаловати йўқолибди. У аввал бошда 
эрини жиноят йўлига бошлаган эди. Унинг устидан ўз 
ҳукмини ўтказиб, ўзининг қатьий иродаси билан эри- 
нинг бўшгина иродаси устидан назорат ўрнатиб кел- 
ган эди. Лекин энди босим жуда қучайиб кетибди. У 
энди кечалари даҳшатли тушлар кўриб уйғонар, алаҳ- 
сираб бутун қаср бўйлаб кезинар, кўлларидаги хаёлий 
қон доғларини ювишга ҳаракат қилиб ғалати гаплар 
гапирар экан. «Барибир, м ана доғ! - дея ж азавага ту- 
шиб бақирар экан. - Ким ўйлабди дейсиз у қари чол- 
нинг ичида шунча қони бор деб?!» Яна у Макдуф хо­
ним ва Банколар ҳақида гапириб, ўзини бахтиқаро ва 
гуноҳкор, деб ҳис қила бошлабди. Шифокор унинг дар- 
дига даво тополмабди. Кўп ўтмай у ғам-ғусса-ю умид- 
сизлик забтида жонига қасд қилибди.
Макбет ўз ҳаёти нақадар бемаъни кечганини анг- 
лай бошлабди. У қирол бўлганида кўп нарсаларга эга
14


бўлишни ум ид қилган эди. Лекин, аслида, у ҳеч нар- 
сага эга бўлолмабди, акси н ч а, борини йўқотибди: 
дўстларини, виж донини, қўш иннинг иш ончини, умр 
йўлдошини...
- Мен узок; яш адим! - д ея маҳзун хаёлларга бориб- 
ди у. - Одам боласига қари ган чоғида содиқ ҳамроҳ 
бўладиган обрў, муҳаббат, итоат, садоқатли қўш ин, 
яхш и дўстлар - буларнинг барчасига эга бўлишга энди 
умид қила олмайман. Аксинча, ҳамманинг нафрати-ю
қарғиш ига қолдим!
Б и р о қ М а л к о л ь м н и н г қ ў ш и н и я қ и н л а ш г а н и
ҳақидаги хабар келибди-ю, Макбет ўзини кўлга олиб- 
ди. Бор кучини йиғиш га ҳ ар акат қилибди.
- Мен ҳ ам м ага қар ш и кураш ам ан! - д ея хитоб 
қилибди. - То Б ирнам Ўрмони Дунсинанга келмагу- 
нича мен ўлимдан қўрқмайман!
У душ ман билан тўқнаш увга отланиб, энди қаср- 
дан чиқам ан, деб турганида, шиғовул антиқа бир х а­
бар олиб келибди:
- Тепаликни кузатганимда, - дебди шиғовул, - Бир­
нам томонга қараган эдим, ўрмон ўрнидан силжиб, 
биз тар аф га келаётганини кўрдим.
- Сен ёлғончисан! - дея қичқирибди Макбет даҳшат- 
га тушиб. - Бундай бўлиши мумкин эмас!
Лекин, аслида, бу рост экан. Малкольм ўз ж ангчи- 
ларига Бирнам Ўрмонидаги баъзи дарахтларни кесиб, 
сербарг шохларни олдиларида кўтариб юришни бую- 
рибди. Шунда уларнинг келаётгани сезилмайди ва 
кўшиндаги жангчилар сонини билиб бўлмайди.
Жодугарлар «Бирнам Ўрмони Дунсинанга келмагун- 
ча кўрқма, деб айтган эдилар. Наҳот, энди ўрмон рост- 
дан ҳам қаср томон ҳаракатланаётган бўлса?! Макбет 
ўш а уч ёвуз жодугар ўзларининг ёлғон башоратлари 
билан уни қутқуга солиб, алдаб-лақиллатганини англай 
бошлабди. Бироқҳалияна бир башорат қолган эди: «Она 
тук,қан ҳеч бир одам Макбетни маҳв этолмайди». Бу 
аниқ. Бунда ҳеч бир ёлғон бўлиши мумкин эмас!
15


Шундай қилиб, аслида, ж ангчи си ф ати д а ҳ ам и ш а 
жасур-журъатли бўлган Макбет душ м анга қар ш и ту- 
риш учун қасрдан чиқибди. У к а т т а ж асо р ат билан 
ж анг қилибди. Бунда жодугарлар баш оратига бўлган 
ишончи унга далда бўлибди.
Душман кўш инини бош қараётган Макдуф Макбет- 
га қарш и ж анг қилиб, уни ўлдиришга, шу билан хоти- 
ни в а ф арзандларининг қасосини олишга ахд қилган 
экан. Д уш м анига кўзи туш ган заҳоти, у н га ҳам ла 
қилиб:
-
Бу ёққа қара, Макбет, бу ёққа қара! - деб қичқи- 
рибди. Макбет эса, Макдуф хоним в а унинг болалари- 
ни маҳв этганини эслаб, унга:
- Ортингга қайт, Макдуф! Мен шундок, ҳам сенинг 
оилангни қириб битираёздим! - деб қичқирибди.
Бироқ Макдуф ҳужумини давом эттираверибди. 
Улар қаттиқ ж анг қилишибди.
Охири Макбет:
- Сен қучингни беҳуда кетказяпсан, Макдуф! Менинг 
сеҳрли жоним бор! Ҳеч бир оддий туғилган одам бола- 
си бу жонимни ололмайди! - дебди.
- Сен ўш а сеҳрдан умидингни узавер! - дебди Мак­
дуф. - Мен оддий туғилган эмасман. Мени онам қор- 
нини ёриб, жарроҳлик йўли билан олишган!
Шунда Макбет жодугарлар уни бошдан то охир ал- 
даб-лақиллатиб, жоду қилганини англаб етибди. У жо- 
дугарларни бўралатиб сўккан кўйи умидини ҳам, ж а- 
соратини ҳам буткул йўқотибди.
- Мен сен билан ж анг қилмайман! - дебди у Мак- 
дуфга қараб.
- Бўлмаса таслим бўл, қўрқоқ! - истеҳзо билан хи- 
тоб қилибди Макдуф, - токи биз сени барчага кўз-кўз 
қилиб, сенинг қанчалар ёвуз в а беш афқатлигингни 
айтайлик!
Ву сўзлардан кейин Макбет ўзидаги ж асоратни 
қайта тиклаб, бақирибди:
- Еш Малколъмнинг оёқлари остидаги тупроқни 
34 1ИШ ва оддий одамларнинг қарғишига қолиш учун
16


таслим бўлмайман мен! Қани кел, М акдуф, ким би- 
ринчи бўлиб «Бас, етар!» деб қичқирса, ўш анга лаъ- 
натлар бўлсин!
Ш ундан кей и н ги олиш увда М акбет ўлдирилиб, 
унинг бахтсиз умри ўз поёнига етибди. Малкольм Шот­
ландия қироли этиб сайланибди. М акдуф эса қиролга 
садоқатли хизм ати учун Ф айф Графи этиб тайинла- 
нибди.
17



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling